بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Покистон режими Ҳиндистон режимига Кашмирни аннексия қилганининг бир йиллигини нишонлаши учун яшил чироқ ёқиб берди
Августда Ҳиндистоннинг Кашмирни аннексия қилганига бир йил тўлиши муносабати билан Покистон режими Қуролли кучларнинг реклама бўлими орқали қўшиқ чиқарди. Қўшиқда Ҳиндистондан босиб олинган Кашмирни тарк этишини талаб қилиш ҳамда Покистондаги мусулмонларни шунга кенг кўламда тарғиб этиш куйланган.
Бундай ҳаракатга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилди. Баёнотда золим босқинчининг мурожаат билан юртни тарк этгани тарихда бирор марта учраганми, қўшиқ сабабли юртни тарк этганини-ку айтмай қўя қолайлик?! – дея савол ташланади. Кейин «Кашмир ва Покистондаги мусулмонлар юрт қуролли кучларидан бир йилдан бери сафарбарликни кутганларидан сўнг, энди ҳукуматдан қуруқ гаплар ва қўшиқларни гувоҳи бўлмоқдалар!», дея қўшимча қилинди. Сўнг бундай дейилади:
«Биз бу Бажва-Имрон режимининг ўз манфаатларимиз ва муқаддас заминларимизни мудофаа қилишига қандай ишонамиз, ахир, улар шу нарсаларимиз билан савдо қилишаётган бўлса?! Уларнинг қўл остида қирувчи ва бомбардимончи самолётлари, танклари, сув ости кемалари, ҳаво мудофаа тизими ва ядровий қуроллари бўлса-ю, улар қўшиқ куйлаш, кузатув чизиқларини суратга тушириш ва автомагистрал номини ўзгартириш вариантини танлашса?! Бу режим ўзининг мана шундай ёш болаларча қилиғи билан Ҳиндистон давлатига Кашмирни аннексия қилганининг бир йиллигини тантанали равишда нишонлашига кўк чироқ ёқиб берди».
Матбуот баёноти Покистон қуролли кучлари сафидаги мусулмонларга мурожаат қилиш билан якунланди:
«Эй қуролли кучларимиз сафидаги мусулмонлар! Бу Бажва-Имрон режими АҚШ буйруғига биноан, сизни Ҳиндистон давлатининг мусулмон юртидан бир қисмини босиб олишига ёрдам беришга ундамоқда. Бироқ босиб олинган Кашмирдаги ака-ука ва опа-сингилларингиз қўшиқ эшитишга эмас, балки самолётлар ва танкларнинг овозини эшитишга муштоқ бўлиб турибдилар. Бас, дарҳол Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик учун нусрат беринг. Ана шундагина халифа сизни босиб олинган Кашмирни озод этиш сари сафарбар қилади, Сринагар узра Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари ҳилпирайди, у Кун мушрик ҳинд босқинчилари учун мотам кунига, мўмин қавм учун эса, диллари таскин топадиган кунга айланади».
Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан