Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқоролари ўртасида жанжал чиқди

1102
0

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқоролари ўртасида жанжал чиқди

Сўхда “Чашма” булоғи суви устида Ўзбек ва қирғиз фуқоролари ўртасида жанжал чиқди. Озодликка хабар қилган сўхликлардан бирининг айтишича, можаро 31 май куни тушга яқин Чашма булоғининг суви устида чиққан. Икки томон бир-бирини тошбўрон қилган.

Озодликка хабар қилган сўхликлардан бирининг айтишича, можаро 31 май куни тушга яқин Чашма булоғининг суви устида чиққан. Икки томон бир-бирини тошбўрон қилган.

“Сўхликлар булоқдан сув оламиз, деб борганда жанжал чиққан. Қирғизистон томондагилар ҳозир сувни биз оламиз, деб туриб олган. Жанжаллашиб кетишган, бир-бирини тошбўрон қилишган. Анча одам жароҳатланди. 16 киши шифохонага тушди, деб айтишди. Бу сафарги жанжал жуда катта бўлди”, деди исмини сир сақлаган сўхлик.

Сўхликлар Ўзбекистон томонига йиғилган ўнлаб одам чегаранинг у тарафига тош, кесак улоқтираётгани акс этган.

Изоҳ: Ҳар икки давлар органлари бир фуқоронинг “мен коронавирусга ишонмайман” деган гапи ёки интернетдаги қўйган пости учун қамаб юборишяпти! Наҳотки, очиқ майдонда Қирғиз – Тожик ёки Ўзбек билан тош отиб, гоҳида қуролдан ўқ отиб уруш бошлаган провокаторларни топа олишмайди! Аслида ҳамма барча ишдан хабардор. Халқ ҳеч қачон ўз-ўзидан етакчи қувват йўқ бўла туриб бир бирига ёки золим ҳокимларга қарши кўтарилмайди. Ҳар -бир ҳокимиятга қарши митингда ҳар сафар етакчи лидерлар қўлга олинади. Халқ ўзи кўтарилди деган чўпчакка ҳеч ким ишонмайди. Лекин давлат расмийлари миллатчиликка чақиришни бир арзимас вирусни инкор қилишчалик жиддий қабул қилишмаяпти! Ҳар сафар “Икки давлат фуқоролари бир-бирлари билан урушиб кетди” деб баёнот беришади.

Балки миллатчиликка асосланга бу каби провокациялар ортида ўзлари туришган бўлишса ҳам, ажаб эмас! Ҳар икки давлат ҳам қонун қуввати билан бу каби жиноятларни тўхтата олиш имкониятига эга. Муаммо давлатларнинг бу ишга эътиборсизлигида. Муаммо провокаторлар қайсидир аҳли қувватлар томонидан ҳимоя остига олиниб жазоланишмай қолаётганида! Бу эса, баъзи сиёсий кучлар учун муайян ҳолатларда маълум бир мақсадлар йўлида вазиятлардан фойдаланиб қолиш имкониятини пайдо қилади.

Сиёсий кучлар ҳокимият йўлида барча ифлос услубларни ишга солишдан тойишмайди!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here