Мустамлакачилик: Пандемиядаги оммавий манипуляция

811
0

Мустамлакачилик: Пандемиядаги оммавий манипуляция

 Бугун мустамлакачи давлатлар БМТ орқали дунёни бошқаришмоқда. Уларнинг ахборот соҳасидаги ҳукмронлиги БМТ тизимидаги ЮНЕСКО ташкилоти орқали амалга оширилади. Агар мустамлакачилар тил бириктириб, дунё бўйлаб бирор сиёсатни юритмоқчи бўлишса ЮНЕСКО томонидан бошқариладиган ахборот воситалари орқали дунё халқларининг психологиясини манипуляция қилишади.

 Аслида ҳозир дунёни бошқариб турган Америка, Британия, Франция ва Россия давлатлари дунё оммавий ахборот воситаларининг 90%ни монополия қилиб олишган. Улар 70 000дан ошиқ радио эшиттиришлар, 50 000дан зиёд телеканалларга эгалик қилишади. 3-дунё давлатларида эса айни шу мустамлакачилар оммавий ахборот воситаларининг филиаллари биринчи ўринда туради. Масалан, Қирғизистонда “Озодлик, “Би-Би-Си”лар қадрлангани каби. Шунингдек, маҳаллий ахборот воситалари уларнинг “Ассошиэйтед Пресс”, “Юнайтед Пресс”, “Рейтер”, Франция ахборот агентлиги ва Германия ахборот агентлиги каби агентликларга асосланган ҳолда ахборот тарқатишади. Мустамлакачиларнинг дунё халқларини психологик жиҳатдан манипуляция қилиши мана шулар орқали амалга оширилади.

 Манипуляция нима? Оддий тил билан айтганда, манипуляция бу – бошқа томонларнинг идрокини ва хатти-ҳаракатларини ўз манфаатларига мос равишда ўзгартириш. Бунда манипулятор ёлғонни яшириш ёки ёлғонни ҳақиқат қилиб кўрсатиш, объектга ўз манфаатларини фойдали қилиб намойиш этиш ва шу каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз объекти билан ихтиёрий тарзда келишиб олишга эришади.

 Ҳа, коронавируснинг табиий тарқалиш эҳтимоли кучли бўлиб чиқди. Шунингдек, дунё устидан ҳукмронлик қилаётган мустамлакачилар ушбу вирус олдида заифликларини намоён этишганлиги ҳам ҳақиқат. Чунки, унинг вакцинаси ҳам, дориси ҳам топилганича йўқ. Шу сабабли, мустамлакачилар уни назоратга олишга муваффақ бўла олишмаяпти. Бироқ шунга қарамай, улар бундан ўзларининг оламий, халқаро ва маҳаллий сиёсатларида фойдаланиш йўлига ўтиб олишди.

Мустамлакачилар пандемия ваҳимасидан фойдаланиб, ўзаро тил бириктирган оламий сиёсий лойиҳани амалга оширишга киришишди. Бу мустамлакачи-капиталистларнинг дунё аҳолисини қисқартириш сиёсатидир. Шу сабабли, мустамлакачилар пандемия карантинлари, ундан келиб чиқувчи иқтисодий ва умумий кризислар, фуқаролик ва минтақавий урушлар, очарчилик орқали аҳоли сонини қисқартиришмоқчи. Шунинг учун мустамлакачилар дунё аҳолисини пандемия ваҳимасига ишонтиришда ахборот воситалари орқали уларни манипуляция қилиш усулларини ишга солишди. Улардан баъзилари қуйидагилар:

 – Тарғибот. Ахборот воситаларининг барчасида асосийси ва аксар қисми коронавирус тўғрисида бўлиб қолди. Масалан, Қирғизистонда “Озодлик”, “Би-Би-Си”, “Акипресс” хабарларининг 40% бевосита ёки билвосита коронавирусга боғлиқ бўлмоқда.

 – Одамларни ёлғондан қўрқувга солиш. Вируснинг табиати аниқланмасдан туриб, улар коронавирус сабабли одамлар қирилиб кетиши мумкинлиги билан қўрқитишди.

– “Тимсоҳ кўз ёши”. Фалон ерда шунча тарқалди, фалончаси ўлди, мана шунча маблағ билан ёрдам берамиз, инсониятни қирғиндан сақлаб қолайлик деб аюҳаннос солишди. 

 – Жазо. Пандемия ваҳимасини тан олмаган давлат раҳбарларини давлат тўнтаришлари билан қўрқитишди. Масалан, Бразилия ва Тожикистонда шундай бўлди. Белоруссияда эса халқаро сиёсатга тегишли қўшстандартлик кетмоқда. Белоруссия Европа билан виза, Америка билан нефт келишувлари тузиб Ғарб билан муносабат ўрнатаётгани сабабли ҳозирча Ғарбнинг “авф”ига эришмоқда. Россиянинг эса қаҳрига дучор бўлмоқда. Сабаби, бундай сиёсат Россиянинг пандемиядан ички сиёсатда фойдаланиб қолиш ҳаракатига зиддир. Шу сабабли Россияга оид ОАВ Белоруссиянинг коронавирусга қарши курашига ҳужум қилишмоқда.

 – Ишонтириш. Ғарб мустамлакачилари ишончни йўқотганликлари сабабли аҳоли ўртасида вакцинация (эмлаш)га қаршилик кучайиб бормоқда. Бунинг олдини олиб, Роза Отунбаева Қирғизистонда вакциналарни бепул тақдим этиш ташаббусини кўтариб чиқди. Бу аҳолини вакцинацияга кўндириш ҳаракати ҳисобланади. Бошқача айтганда, собиқ президент аҳолини бепул заҳарлашга уринмоқда. Бунга ҳукуматнинг гриппга қарши эмлашни давом эттириши ҳам киради. Бироқ, гриппга қарши эмлашнинг шу вақтга қадар ҳеч қандай таъсири бўлмаганлиги сабабли одамларни ишонтиришнинг иложи бўлмаяпти. Шунинг учун эндиликда қизамиққа қарши эмлашни “мавзудан ташқари” ҳолда кўтариб чиқишмоқда. Чунки, оз бўлса ҳам олдин қизамиққа қарши эмлаш ўз таъсирини кўрсатган деган ишонч бор. Энди шу орқали ишонч пайдо қилишга ҳаракат қилишмоқда. Булар амалдорларнинг тили билан ва ахборот воситалари орқали айтила бошлади.

 – Махфийлик. Аҳоли ўртасида коронавирус бўйича кўплаб шубҳали саволлар пайдо бўлганига қарамай, ҳеч бир мамлакат бунга қониқарли жавоб бергани йўқ. Бунинг сирлари давлат сирларидан ҳам ўтиб кетди. Шубҳали саволлар эса ахборот воситаларида эълон қилинмади.

 Шу сабабли қадрли мусулмон биродарлар, фикр юритинг, уйғониш вақти келди. Юқоридагилардан маълум бўлганидек, империалистлар ҳар бирингизнинг ҳаётингиз, тушунчаларингиз ва ҳаракатларингизни назорат қилишмоқда. Сизларнинг ҳаётингиз билан хоҳлаганларидек ўйин олиб боришмоқда. Бунга қарши сизлар нима қилишинглар керак?..

 Қисқача айтганда, бузуқ демократик, золим империалистик тузумнинг таг-томири билан қўпориб ташлаб, унинг харобалари устига ўз Исломингизни барпо этишинглар керак. Қутулишнинг бундан бошқа йўли йўқ.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here