Сохта сўз эркинлиги

2326
0

Сохта сўз эркинлиги

Сўз эркинлиги мустамлакачи йирик давлатлар томонидан учинчи дунё давлатларига, хусусан, мусулмон давлатларига тиқиштирилган “қадрият”лардан биридир. Мустамлакачилар сўз эркинлигини ривожланишнинг асосий воситаларидан бири сифатида кўрсатиб, уни гоҳида алдаб, гоҳида мажбурлаб қабул қилдиришга уриниб келмоқда. Айрим одамлар ва Ғарб сақофатига маҳлиё бўлган кимсалар бу бемаъни гапларга алданиб, уни тараққиёт аломати, деб эълон қилишди. Аммо, агар Ғарбнинг хатти-ҳаракатлари ва сиёсатини синчиклаб ўргансак, сўз эркинлиги шунчаки бир ниқоб эканлиги, Ғарб давлатларининг ўзлари ҳам сўз эркинлигига зид иш қилаётгани аён бўлади. Аниқроғи, Ғарбда ҳукумат сиёсати ва йўналишини танқид қилган одамларни таъқиб қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Бундай ҳолатлардан бири сифатида канадалик Жордан Петерсонни мисол сифатида келтириш мумкин. Жордан Петерсон – психология илмининг профессори, Гарвард ва Торонто университетининг ўқитувчиси бўлиб, у ЛГБТни кескин танқид қилиши билан танилган. Канада Олий суди яқинда Жордан Петерсонни ушбу танқидлари учун “қайта таълим олиш”га ҳукм қилди. Агар Петерсон “қайта таълим олиб” келгач, яна ЛГБТ вакилларини танқид қилишни тўхтатмаса, суднинг кейинги ҳукми қаттиқроқ бўлади.

Яна бир мисол: АҚШда Федерал қидирув бюроси “хорижий жосус” деган баҳона билан ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг уйида тинтув ўтказди. Бир вақтлар бу америкалик фуқаро АҚШнинг Ироққа бостириб киришига қарши чиққан эди. Айни дамда Украинадаги уруш масаласидаги фикрлари ҳам АҚШнинг сиёсатига зид келмоқда. Шу сабабли Скотт Риттер 2000-йиллардан бери ҳукумат томонидан босим остида қолмоқда. Риттернинг аҳволи 2023 йил октябрь ойидан бошлаб яна ҳам ёмонлашди. Чунки, у (Исроил)нинг Ғазодаги босқинчилигига қарши чиқиб, Бош вазир Нетаняхуни қўллаб-қувватлаётгани учун АҚШни танқид қилмоқда. Ўшандан бери АҚШ маъмурияти Риттерни бостириш учун саъй-ҳаракатларини кучайтирди.

Демократиянинг бешиги ҳисобланган Европа ҳам сўз эркинлиги масаласида АҚШдан қолишмайди. Жорий йилнинг феврал ойида Европа Комиссияси томонидан тайёрланган Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун кучга кирди. Ушбу қонунга кўра, Х (Twitter), Меtа (Facebook) ва Google каби компаниялар “ноқонуний” контентни олиб ташламаганликлари учун уларни жаримага тортиш кўриб чиқилди. Қонунда “ноқонуний” контент аниқ белгиланмаган. Яъни ҳар қандай нашр, хабар ёки пост бундай контент таркибига киритилиши мумкин. Европа парламент депутати Маркус Бакхейт таъкидлаганидек, ушбу Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун эркин ва сиёсий жиҳатдан нохуш нашрларни асоссиз равишда цензура қилиш учун ишлатилмоқда. Бундан ташқари, Х ижтимоий тармоғининг эгаси Илон Маскнинг маълум қилишича, Европа комиссияси ижтимоий тармоқда цензурани жорий этиш бўйича “махфий келишув” таклиф қилган. Илон Маскнинг сўзларига кўра, унинг ижтимоий тармоғидан бошқа ижтимоий тармоқлар бундай келишувни имзолаган.

Британия ҳукумати технологик компанияларни хабарлар ва янгиликларни тақиқлашга мажбурлаш чораларини кўрмоқда. Ҳукуматининг расмийлари ижтимоий тармоқларга эгалик қилувчи компанияларни “қонуний, аммо зарарли” контентни чеклашга мажбурлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу эса, компанияларнинг “қонуний, аммо зарарли” хабарларни ўчириш ёки блокировка қилишга мажбур бўлишини англатади. Бунда “қонуний, аммо зарарли” контент аниқ кўрсатилмаган ва уни ким белгилаши очиқланмаган. Бу ҳам ҳукуматнинг цензура ва чекловлари сирасига киради.

Ғазодаги уруш кўплаб ҳақиқатларни очиб берди, бир томондан Исломий ўлкалар етакчиларининг ҳақиқий хоин башарасини очиб ташлаган бўлса, иккинчи томондан Ғарбнинг иккиюзламачилигини фош қилди. Шунингдек, Бу уруш сўз эркинлиги ёлғон эканлигини ҳам кўрсатди. Чунки АҚШ, Германия, Британия ва Франция каби Ғарб давлатлари Ғазо билан бирдамликни ифодаловчи намойишларни тақиқлаб, шу билан бирга Исроил агрессиясини қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат бермоқда, керак бўлса ҳимоя ҳам қилмоқда. Тақиқларга қарамай, Ғазони қўллаб-қувватлаб намойишга чиққан одамларни бу давлатлар қандай шафқатсизларча калтаклаб, қаттиқ чоралар кўрганига бутун дунё гувоҳ бўлди. Бу воқеалардан ким сўз эркинлиги ҳуқуқига эга ва ким эга эмаслигини Ғарб қандай аниқлаётганини кўриш мумкин. Аниқроғи, Ғарб сиёсатига тўғри келадиган фаолиятлар, намойишлар, баёнотлар ва нашрлар сўз эркинлиги саналади, унинг сиёсатига зид бўлганлари эса “зарарли”, “ноқонуний”, ҳатто “экстремизм” ва “терроризм” деб топилиб, тақиқланади. Айни пайтда Ғарб Ислом ва Ислом ҳукмларини, тушунчаларини масхаралаб, ҳақорат қилишни “сўз эркинлиги” деб, ҳимоя қилмоқда, ҳатто Исломни масхара қилганларни тақдирлаб, уларни “қаҳрамон” сифатида талқин қилмоқда. Чунки Ғарбнинг мақсади одамларнинг Исломга бўлган эътиқодини синдириш, Ислом ва мусулмонларга зарба бериш ва ўзининг бузуқ ғояларини тарқатишдир.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ғарб сўз эркинлигини одамлар ўйлаганчалик қадрламайди. Ғарб учун сўз эркинлигининг асло қадри йўқ. У сўз эркинлигини фақат ниқоб сифатида фойдаланиб, ўз мақсадига эришиш учун турли чеклов ва тақиқлар қўйиб бормоқда. Демократик қадрият саналган сўз эркинлигининг Ғарб тарафидан очиқдан-очиқ чеклаб қўйилиши капитализм (демократия) тузумининг емирилиб, қулаб бораётганидан дарак беради.

Бунинг муқобилида, Ислом дини фақат ҳаром нарсаларга даъват қилишдан қайтаради ва мусулмонларга барчани, шу жумладан ҳукумат вакилларини муҳосаба қилишни, яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришни буюради.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here