Даъват юкини кўтариб чиққан биродаримизнинг вафот этгани тўғрисида хабар
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
“Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”
Даъват юкини зиммасига олиб, узоқ йиллар бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилган биродаримиз Мирзахонов Мирзабаҳромни 18-май куни вафот этгани ҳақида чуқур қайғу билан хабар қиламиз.
1973-йили Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида туғилган Мирзахонов Мирзабаҳром Ҳизб ут-Таҳрир сафида пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида золимнинг зулми, маломатчининг маломатига заррача парво қилмай жидду жаҳд билан фаолият олиб борди.
4 фарзанднинг отаси бўлган Мирзабаҳромнинг Ҳизб сафида олиб борган фикрий ва сиёсий кураши тоғут тожик режими назаридан четда қолмади. Золим режим биродаримиз фаолиятига чек қўйиш илинжида уни 2001-йили қамоққа ташлади. Қамоқда қўлланилган ғайриинсоний зулмлар натижасида биродаримизнинг миясида ўсимта пайдо бўлди. 2009-йили 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолди. 2010-йили қамоқдан озод қилинганидан сўнг касаллиги сабабли аксар вақти касалхонада, даволанишда ўтди. Аммо шунга қарамай Мирзабаҳром ўз даъват фаолиятини бир лаҳзага бўлса ҳам тўхтатмади, ҳатто ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлиб қолган бўлсада даъват юкини ташламади, барча мусулмонларни эзгулик ва ҳаққа даъват қилиб келди. Шу ҳолатида ҳам фаолиятини янада кучайтирди. Шу сабабли золимнинг югирдаклари уни аравачада ўтирган ҳолида ҳам сўроққа чақириб туришди, даъватни тўхтатишни талаб қилиб, унинг фаолиятига тўсиқ қўйишга уринишди. Бироқ, биродаримиз ўз позициясида сабот билан туриб, “Ҳа мен даъват қиляпман ва бу йўлдан ўлсам ҳам қайтмайман, қўлинглардан келганини қилинглар”, деб золимларга бўйин эгмади.
Биз, Аллоҳ таолодан биродаримиз Мирзабаҳромни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини сўраймиз.
Биродаримизнинг ортида қолган оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ таолодан уларга сабри жамил ато этсин.
Даъват юкини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафот этиши бизларни чуқур қайғуга солган бўлсада, Аллоҳни рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:
إنا لله وإنا إليه راجعون
“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз” [Бақара 156]
Туркистон