Мусулмонлар масжидларнинг очилишини талаб қилишяпти
Интернетдан ижтимоий тармоқлар орқали Қирғиз ва Ўзбек тилларида видео ва ёзма талаблар акцияси қизғин тус олмоқда. Мусулмонлар ўзлари учун фарз бўлган жумъа намозини тўхтатилганидан норози эканларини ифода қилиб, видио мурожаат орқали ҳокимиятга талаб билан чиқишлар кўпайиб боряпти.
Коронавирус ваҳимаси қалбакидир! Лекин ҳақиқий вабо келганида ҳам, шарий ҳукмга мувофиқ масжидларда жумъа намози таъқиқланиши мумкин эмас. Шунинг учун Мусулмонлар ҳокимларини муҳосаба қилиб, уларни ҳаромдан тўхтатишга ҳаракат қилишлари фарз.
Қирғиз ҳукумати 25-майдан бир қатор муассасалар очилишига рухсат берилганини расман эълон қилди. Шунингдек, ўша кундан оммавий транспорт қатновлари ҳам қайтадан йўлга қўйилади. Лекин масжидлар очилиши ҳақида ҳукумат рўйхати ичида ҳеч қандай малумот йўқ! Муфтиёт томонидан ҳам, ҳозиргача бу ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.
Аввал ҳокимият томонидан юқорида айтилган муассасалар 21-майдан очилиши ҳақида айтилган эди. Кейинчалик муддатнинг узайтирилишини Мусулмонлар рамазон ҳайит кунига боғлашмоқда. Яъни ҳукумат атайин ҳайит намози ўқилмаслиги учун, муддатни 25-май яъни 23 ёки 24-май кунлари кутилаётган ҳайит намозидан кейинга узайтирди деб таҳлил қилинмоқда. Нима бўлганида ҳам, Мусулмонлар талабни кучайтиришмаса, ҳукуматлар йиллар мобайнида масжидларни занжирбанд қилиб тураверишади.
Карантин ёки ундан кейин жорий қилиниши кутилаётган барча услуб ва режимлари, бир неча мақсадлар сари йўналтирилган. Шулардан бири Ислом қадриятларини таҳқирлаш ва Мусулмонларни доимий қўрқув ва назорат остида ушлаб туриш учун қулай шароитлар яратиб олишдир! Огоҳ бўлайлик биродарлар, карантин ва “пандемия” куфр манфаатига хизмат қилиб, ибодат ва эътиқодларимизни синдириб юбориш учун ҳаракат қилади!
Абдураззоқ Мўъмин.