2020 йилнинг биринчи чорагида Саудия Арабистони бюджетида 34.1 миллиард риёл камомад қайд этилди

663
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2020 йилнинг биринчи чорагида Саудия Арабистони бюджетида 34.1 миллиард риёл камомад қайд этилди

«Арабий 21» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 6 Рамазон, милодий 2020 йил 29 апрел чоршанба) куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Чоршанба куни тонгда Саудия Молия вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакат бюджетида 34.1 миллиард риёл (9 миллиард доллар) камомад борлигини эълон қилди. Бу умумий бюджетнинг қарийб 13 фоизини ташкил қилади.

Вазирлик баёнотига кўра, биринчи чоракда нефтдан тушадиган даромад 128.771 миллиард риёл ёки 24 фоизга тушиб кетган.

Вазирлик нефтдан бошқа даромадларнинг ҳам 63.3 миллиард риёлга ёки 22 фоизга камайиб кетганини маълум қилди. Ушбу рақамлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камайган».

Роя газетаси шарҳи:

«Апрел ойида нархлар тушиб кетишидан олдин, яъни, шу йилнинг январ ойида, бир баррел нефть нархи етмиш долларлик тўсиқдан ошиб кетган эди. Бироқ, шунга қарамай, Саудия қироллигида бюджет камомади сезиларли даражада ортиб кетди. Шунинг учун ҳам, Уммат бойликларини талон-торож қилаётган Сауд ҳукмдорлари бир кун ҳам ҳокимиятда туришга ҳақлари йўқ. Мана, кўриб қўйинг, биринчи қийинчиликдаёқ ўзлари ҳам, қироллиги ҳам тиланчига айланишди, қолишди. Ваҳоланки, нефть ишлаб чиқариш бўйича энг биринчи, дея танилган давлат эди. Аслида эса, бу Сауд ҳукмдорлари мустамлакачи кофирларнинг ёлланган малай ва қўриқчиларидан бошқа кимса эмаслар. Улар ҳеч бир ишни ўзларича қилишмайди, балки мустамлакачи кофир Ғарб мана шу жинояткор ҳукмдорлар қўли билан ҳаммамизнинг кўз ўнгимизда бойликларимизни ташиб кетишмоқда. Шунинг учун барчамизнинг зиммамиздага вазифамиз юртимизда ҳукм юритиб, бойлик ва ресурсларимизни исроф қилиб, душманларимизга топшираётган бундай қароқчи динсиз тўдадан қутулмоқдан иборат.

Роя газетасининг 2020 йил 6 май чоршанба кунги 285-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here