Қирғизистон пойтахти Бишкекда фавқулодда вазият талаблари кучайтирилди
Қирғиз ҳукумати матбуот хизматининг 31 март куни маълум қилишича, бундан буён кўчада ниқобсиз юрган жисмоний шахс 1000 сўм (12.5 доллардан кўпроқ), жисмоний шахснинг кўчада ниқоб билан юришини таъминламаган юридик шахс 3 минг сўм ( тахминан 40 доллар) жарима тўлайди.
Комендантлик соати амал қиладиган вақтга қадар кўчага чиқиш тартибини бузган жисмоний шахсга 3 минг сўм ( тахминан 40 доллар), юридик шахсларга 13 минг сўм ( тахминан 170 доллар) жарима солинади.
Бишкек коменданти буйруғи билан пойтахт аҳолиси ўз уйидан 1,5 километр масофада ҳаракатлана олади. Жисмоний шахсларга фақат дорихона, озиқ-овқат дўкони ва банкка бориш учун рухсат берилади. Кўчага чиққан шахс қаерга бориши ва нима мақсадда бораётгани тўғрисида ўзи тўлдирган йўналиш варақчасига эга бўлиши шарт.
Бишкекда кечки соат 8дан эрталабки 7гача комендантлик соати амал қилади. Комендантлик соати тартибини бузганлар 3 суткага қамалади ва катта миқдорда жаримга тортилади.
Қирғизистонда 31 март куни яна 13 одам коронавирусга чалингани аниқланди. Қирғизистонда бу вирусни юқтирган беморлар сони бу билан 107 нафарга етди.
Таҳлил: Кўрилган ушбу чораларни обдон ўйлаб кўрадиган бўлсак, улар муаммони ҳал қилмаслигига, билъакс, иқтисодни янада барбод қилишига амин бўламиз. Бундан ташқари, бу чоралар касалликни янада кучайтириб, одамлар орасида зерикиш ва малолланишни кенг ёяди. Зеро, бундай ҳолатлар капиталистик жамиятларда кенг тарқалаётганини кўриб, эшитиб турибмиз.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариатида кўрсатилган чоралар айни касалликнинг тўғри муолажасидир. Яъни, давлат касалликни пайдо бўлгандан бошлаб назоратга олади ҳамда касалликни илк кунидан бошлаб, пайдо бўлган жойида изоляция қилишга ҳаракат қилади. Бошқа ҳудудлардаги соғлом одамлар эса, ўз ишларида ва ишлаб чиқаришларида давом этадилар.
… Шундай қилиб, тўғри муолажа – касалликни чиққан ерида изоляция қилиш, беморларни карантинга олиш, уларни ғамхўрлик билан парваришлаб, бепул даволашдан иборат бўлиб, соғлом одамлар ўз ишларини давом эттирадилар. Ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт худди касаллик келиб чиқишидан олдин қандай бўлган бўлса, ўшандай давом этади. Одамларнинг умумий ижтимоий ҳаёти тўхтатиб қўйилиб, ўзлари уйларга изоляция қилиб қўйилмайди. Иқтисодий ҳаёт фалаж аҳволга келишига, ёки инқироз янада мураккаб тус олиб, қўшимча муаммолар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди…
Ҳизб-ут-Таҳрир амири шайх Ато Абу Рашта
Қирғизистон ҳукумати фовқулотда ҳолат эълон қилиб одамларни (коменданларга) ҳарбийларга ташлаб берди. Одамлар кундалик даромад манбаларидан маҳрум бўлишди. Ҳокимият фуқороларидан уйда ўтиришни талаб қиляпти, лекин уларнинг уйдаги оилавий шароитлари, иқтисодий аҳволларини билмайди, ёрдам бериб компенсация тўлаб беришга имконияти ҳам йўқ. Бу ҳақида Бош вазир хавфсизлик кенгаши мажлисида расман айтиб ўтди.
Одамлар ўзлари тирикчилик қилишмоқчи бўлишса, коммендатура уларни кўчадан таъқиб қилиб, жарима сола бошлади. Шу адолатдан бўлиши мумкинми?! Ношаръий иш-чоранинг охири кесик! Оқибати эса икки дунё ҳорлигидир!
Абдураззоқ Мўъмин.