بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими хотин-қизлар қанотининг кампанияси: Пекин+25: гендер тенгликнинг башараси очилдими?!
2020 йил Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформасининг йигирма беш йиллиги нишонланди. Бу кенг қамровли ҳужжат бўлиб, 1995 йил сентябр ойида БМТ томонидан Хитой пойтахти Пекинда чақирилган Тўртинчи Жаҳон Конференциясининг натижаси ҳисобланади.
Бу мақсад ҳаётнинг барча жабҳаларида «гендер тенглик»ка эришиш орқали хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва ҳаётларини сиёсат, иқтисод, ижтимо каби барча соҳаларда яхшилашга, мамлакатлардаги ва жамиятнинг барча даражасида сиёсат, қонун ва дастурларга гендер нуқтаи назарини киритишга қаратилган. Ушбу ҳужжат халқаро миқёсда хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришнинг энг асосий кун тартиби сифатида қабул қилинди. Айни декларацияни 189 давлат, шу жумладан, аксар мусулмон юртларидаги режимлар қабул қилди. Яъни, бу режимлар ҳужжатдаги мажбуриятларни ичкарида ижро этиш ва унинг режаларини ташқарида мустаҳкамлашга рози бўлишган.
Бир неча ўн йиллар ичида «гендер тенглик», деган нарса прогрессив цивилизациянинг халқаро белгисига, мамлакатларнинг хотин-қизларга бўлган муносабатининг ўлчовига айланди. Кўпчилик буни бутун хотин-қизларга имконият яратиш, турмуш тарзларини яхшилаш ва миллатларни ривожлантиришга ёрдам беришнинг ажралмас воситаси, деб билади. Мана, Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформаси пайдо бўлганидан ҳамда унинг глобал миқёсда гендер тенглик сабабларини тарғиб қилиш бўйича кенг қамровли дастури қабул қилинганидан кейин йигирма беш йил ўтди. Бироқ шунга қарамай, бутун дунёда муслима аёллар дуч келаётган сиёсий, иқтисодий, экологик ва ижтимоий муаммолар сақланиб қолди. Ҳатто бутун хотин-қизлар аҳволи ёмон даражада ва кундан-кунга ёмонлашмоқда… Уларга имконият яратиш ва ҳаётларини яхшилаш ваъдалари бажарилмай қолиб кетди.
Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Пекин+25: гендер тенгликнинг башараси очилдими?!» номли халқаро кампания бошлади. Кампания орқали ушбу «гендер тенглик» ҳақидаги эртаклар, хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва миллатлар цивилизацияси каби ёлғон даъволар фош этилади. Бундан ташқари, Исломнинг системалар, қонун ва тузумлар ҳақидаги ҳамда уларни Исломнинг сиёсий бошқарувида татбиқ қилинувчи кенг қамровли мумтоз режалари батафсил ёритилади. Зотан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликда гавдаланувчи ушбу бошқарувда аёллар шаънини кўтариш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, айни ҳуқуқлар даражасини кўтариш, турмуш тарзлари даражасини яхшилаб, давлатда реал тараққиётга эришиш учун ишончли муқобил қарашлар баён этилади.
Кампания ва форумларни кузатиб бориш учун ушбу манзилдан фойдаланишингиз мумкин:
Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан