Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрирга қарши шафқатсиз кампаниясини давом эттириб, Ҳизб аъзоларини ҳибсга олмоқда

652
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрирга қарши шафқатсиз кампаниясини давом эттириб, Ҳизб аъзоларини ҳибсга олмоқда ва уларни ҳаётлари учун хавфли шароитда сақламоқда

Фаластин режими ҳақ овозини ўчириш ниятида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олиш кампаниясини давом эттирмоқда. Бунга сабаб, уларнинг Фаластин режимининг юрт ва унинг аҳлига қарши тил бириктирувларини фош этиб, Трампнинг аср келишуви ва бошқа шармандали бузғунчилик дастурларига қарши фикр билдирганлари бўлди.

Ўтган чоршанба режим хавфсизлик ходимлари Зоҳирия шаҳридан ўзининг журъатлилиги ва ҳақ сўздан тоймаслиги билан танилган шайх Махориза Абу Ҳимомни умра маросимини ўтаб қайтаётганда қамоққа олишган эди.

Байтлаҳм суди икки устозни, яъни, Батир шаҳарчасидан Муҳаммад Нажжор билан Ҳусон шаҳарчасидан Анис Ҳамоманинг ҳибсда сақлаш муддатини ўн беш суткага узайтириш тўғрисида қарор чиқарди.

Халил суди ҳам устоз Воил Тумайзанинг ҳибсда сақлаш муддатини беш суткага, устоз Салом Салимани тўрт суткага узайтирди. Иккала устоз ҳам Халилдаги Изна шаҳарчасидан.

Шунингдек, Давро суди Зоҳирия шаҳарчасидан шайх Юнус Рубонинг ҳибсда сақлаш муддатини олти суткага узайтирди. Устоз Юнус 2020 йил 28 февралда жума намозидан сўнг қамоққа олинган эди.

Фаластин режими хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир тарафдорларидан бўлган икки йигитни ҳам қамоққа олди. Улардан бири Тулкармдан, иккинчиси Қилқилиядаги Аззун шаҳарчасидан.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз баёнотида Ҳизб аъзоларининг қамоққа олинишини қаттиқ қоралаб, уларнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилиб бундай деди.

«Биз ҳибсдаги йигитлар сиҳат-саломатлиги жавобгарлигини режим ва унинг хавфсизлик хизмати зиммасига юклаймиз. Чунки уларнинг ҳибсда сақланаётган жойларда оддий соғлиқни сақлаш воситалари ҳам мутлақо топилмайди. Бунинг устига, бугун турли касалликлар ва эпидемиялар тарқалиши учун тайёр ўчоқ бўлган турма ва зиндонларда коронавирус балосининг тарқалиши ҳам хавф туғдирмоқда. Бу режимнинг ушбу ҳақ соҳиблари овозини ҳамда унинг бузғунчилик сиёсатларига қарши чиқаётган мухолафатчилар овозини ўчириш уринишлари албатта муваффақиятсизликка учрайди. Ҳизб ут-Таҳрир ва хусусан унинг аъзолари ҳамда бутун Фаластин аҳли режим билан мустамлакачиларнинг Фаластин масаласига қарши тил бириктирувларини фош этишда давом этадилар. Уларни ҳақ сўзни айтишдан ҳамда Фаластин масаласини ўз аҳлига қайтариш ва муборак заминни озод этишга ҳаракат қилиш учун Умматга мурожаат қилишдан қамоққа олишлар ҳам, таҳдид этишлар ҳам ҳаргиз тўхтатолмайди.

Роя газетасининг 2020 йил 11 март чоршанба кунги 277-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here