«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади»

447
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّة»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади»

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти (ҳижрий 1441 йил 5 ражаб, милодий 2020 йил 29 феврал шанба куни) Шимолий Кордофан вилояти пойтахти Абяз шаҳрида конференция ўтказди. Халифалик қулатилишининг 99 йиллиги муносабати билан ўтказилган конференция

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّة»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» шиори остида ўтди.

Конференцияда Абяз шаҳридан нуфузли ва таниқли кишилар, шаҳар раҳбарлари, аброр уламолар, шайхлар, сиёсатчи ва устозлар, сиёсатчилар, журналистлар қатнашди. Конференциядаги аксар тадбирлар Шимолий Кордофан телевидениесидан олиб берилди. Шимолий Кордофан радиоси Абяз шаҳрида сешанба кундан бошлаб айни конференцияни эфирга узатиб келди. Кўпчилик конференцияни радиодан тинглаганини маълум қилди. «Суна» номли Судан ахборот агентлиги мухбири тадбирда иштирок этиб, ундан интервьюлар ва мулоқотлар олиб борди.

Конференцияда ҳозир бўлганлар ундан олган ўз таассуротларини такбиру таҳлиллар ва ҳайқириқлар билан ифодалашди. Масалан, «Барча давлатлар муваффақиятсизликка учради. Халифаликкина ягона ечимдир», «Фуқаролик давлати ҳам, ҳарбий давлат ҳам керакмас, биргина Исломий Халифалик керак», «Шубҳасиз, Халифаликкина ечимдир» каби.

Таъкидлаш жоизки, конференция айрим ахборот воситаларида ёритилди: «Ахбор Явм» газетасининг 2020 йил 1 март кунги сонида, айниқса, газетанинг иқтисодий саҳифасида «Ҳизб ут-Таҳрир: молия вазири айни қутулиш манҳажи бўйлаб ҳаракат қилди» сарлавҳа остидаги мақолада конференция ҳақида мақола чоп этилди. «Мажҳари сиёсий» номли газетанинг 2746-сонида «Ҳизб ут-Таҳрир Суданда Халифалик давлати барпо этилишини талаб қилмоқда» номли мақола чоп этилди. Худди шу сарлавҳа остида бир қанча ахборот сайтлари, жумладан 2020 йил 3 март «Куш Ньюс» веб-сайти, 2020 йил 1 март «Судофакс» веб-сайти, 2020 йил 1 март «Судан» веб-сайти мақолалар чиқарди. «Аҳром Явм» газетаси эса, 2020 йил 4 март чоршанба куни «Халифалик қулатилишининг 99 йиллиги муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир воқеликни ёритиб, ечимлар таклиф қилмоқда» сарлавҳаси билан мақола нашр қилиб, конференцияни муфассал ёритди.

Хуллас калом, Абяз шаҳридаги ушбу конференция Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш томон ҳаракатнинг хушхабари бўлди. Ҳақиқатдан ҳам конференция одамларни нафақат тарғиб қилди, шижоатлантирди, хотиржам қилди, балки, юрт ичида мустамлакачиларга малайлик қилаётган айрим раҳбарларнинг Исломга, унинг аҳкомлари ва шариатига қарши қабиҳ кампаниялар олиб бориши ортидан пайдо бўлган кўплаб инсонлардаги тушкинлик ва  умидсизликни бартараф этди. Ҳатто бу конференция Ислом Умматининг ўлими тўғрисида фитна чиқараётган тилларни соқов қиладиган даражада бир кучли мужда бўлди… Уларнинг «мана, исломни татбиқ қиладиган Халифалик давлатини барпо этиш лойиҳаси муваффақиятсизликка учради», деган хомхаёлларини пучга чиқарди. Чунки Халифаликнинг қайта барпо бўлиши ваъдаси ёлғонга чиқариб бўлмас ваъда бўлиб, аломатлари уфқда барқ урмоқда, ваъда қилинган кун яқинлашмоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 11 март чоршанба кунги 277-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here