Коронавирус: оламий ваҳима – мустамлакачилик экстремизми

947
0

Коронавирус: оламий ваҳима – мустамлакачилик экстремизми

 Иккинчи жаҳон урушидан сўнг оламни тақсимлаб олган мустамлакачи давлатлар мустамлака талашишни ҳозирга қадар давом эттириб келишмоқда. Бугунги коронавирус ваҳимаси ҳам айни мустамлакачиликни амалга оширишдаги услублардан бири бўлиб ҳисобланади.

 Давлатларнинг халқаро тизимида АҚШ дунёдаги 1-давлат бўлиб қолмоқда. Унинг дунёни бошқаришдаги иттифоқчилари – айни пайтда – унинг мустамлака талашишдаги рақобатчилари ҳам ҳисобланишади. Америка бу рақибларига нисбатан қабул қилган стратегияларнинг асосийлари қуйидагилар: АҚШнинг Хитойга қарши стратегияси, Европа Иттифоқига қарши стратегияси ва Россияга қарши стратегияси.

Америка Хитойни назорат остида тутиш учун унга қарши стратегияни биринчи ўринга қўйди. Мана шу стратегия доирасида оламий коронавирус ваҳимаси келиб чиқди.

 Дасталаб Хитой коронавирус воқеасига жиддий эътибор қаратмади. Чунки, унинг таҳдид даражасини яхши билар эди. Шу сабабли, у бу ишдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолиш ҳақида ўйлади. Халқи эътиборини шунга қаратиб, унинг ортида Шарқий Туркистон ва Гонконг каби муаммоларини бостириб олмоқчи бўлди. Мана шу мақсадда вирус ваҳимасини оламий тус олишига йўл очиб берди. Бироқ, у ахборот урушида заифлик қилди ва Американинг ахборот уруши қопқонига тушди.

 АҚШнинг ахборот урушини кучайтиришига унинг таъсир остидаги ҳукуматлар хизмат қилиб берди. Масалан, дастлаб коронавирус тарқалишини бўрттириб кўрсатишда Таиланд, Жанубий Корея, Япония, Австралия давлатлари хизмат кўрсатишди. Ҳозирги халқаро тизим бўйича, Австралия ўз манфаатларини АҚШ ва Британия орқали амалга оширадиган мустақил давлат ҳисобланади. Япония эса, тизим бўйича АҚШ таъсири остидаги давлатдир. Жанубий Корея ва Таиланд бўлса, Америкага бевосита қарам давлатлар бўлиб ҳисобланади.

 Ваҳимани янада кучайтиришга қуйидагича хисса қўшилди:

 Эрон бош вазири ва бошқа амалдорлари коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқатилди. Эронда вирус тарқалганидан буён 600 нафар оддий фуқаролар қурбон бўлди, бироқ, бояги амалдорлар хануз тирик. Маълумки, Эрон ҳукумати ташқи кўринишда АҚШга душмандек кўринади, амалда эса малайлик қилади.

 Америка Европа иттифоқи ўзининг биринчи рақамли давлатлигига хавф солмаслиги учун, уни ўзидан заиф ҳолатда ушлаб туриш стратегиясини қабул қилган. АҚШ коронавирусдан шу мақсадда ҳам фойдалана олди. Бунда унга европалик иттифоқчилари ёрдам қўлини чўзди.

 Европада вирус ўчоғи Италия бўлиб қолди. Италия халқаро тизимда ўз манфаатларини АҚШ ва ЕИ орқали амалга оширадиган мустақил давлат ҳисобланади. Яъни, Италия АҚШнинг Европадаги энг биринчи иттифоқдоши. Шу сабабли ҳам Италияда бир қатор амалдорлар вирус юқтиргани хабар қилинди. Бугунга қадар вирусдан 400га яқин одам ўлди, бироқ, амалдорлар ўлмади. (Қариган бирор амалдор ёки ўлимга ҳукм қилинган мухолифатчига атайин юқтиришмаса, амалдорлар бу вирусдан ўлишмайди). Натижада, Италия бошқа давлатларга вирус тарқатувчи бўлиб қолди, шунингдек, вирус ваҳимасини дунёга яхшигина “реклама” қилиб берди.

 Британия эса дунёга машхур футболчиларини “касал” қилди. Маълумки, Британия мустамлакачи державалигини сақлаб қолиш учун Евроиттифоқдан ажраб чиқди, ҳозирги шароитда Американи асосий иттифоқчиси сифатида кўрмоқда. Шу ўринда, дунё ахборот майдони деярли мана шу Британия ва АҚШ назорати остида эканлигини эслатиб ўтиш зарур.

 Польша қуролли кучлар бош қўмондони ҳам “тумов” бўлиб қолгани хабар қилинди. Эслатиб ўтамиз, Евроиттифоқ ичида муаммолар яратиб туриш учун АҚШ иттифоқ ичига Шарқий Европа давлатларини киритган. АҚШ таъсири остидаги бу давлатларнинг аввалги сафида Польша туради.

 Энди эса, Канада бош вазирининг аёли “вирус юқтириб” олди. У Британиядан қайтиб келган эди. (Агар Жастин Трюдо ўз аёлни вирусдан ўлишини хоҳламаса у ҳам соғайиб кетади). Тизим бўйича, Канада ўз манфаатларини АҚШ ва Британия орқали амалга ошурувчи мустақил давлатдир.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотини 5 йирик давлат тузган бўлсада, аслида, ундан кўпинча Америка ўз матфаатлари йўлида фойдаланади. Шу сабабли, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти – ҳеч қандай асос бўлмаса-да – сохта асослар билан бу касалликни оламий пандемия деб эълон қилди.

 Евроиттифоқ давлатларига келсак, Франция ҳукумати мамлакатдаги тўхтовсиз давом этиб келаётган норозилик акцияларини тўхтатиш учун бу ваҳима сафига қўшилди. Германия эса халқини норози қилмаслик учун иложсиз ваҳимага эргашди, аслида бу ЕИ локомативи бўлган бундай давлат учун оғир зарба ҳисобланади.

 АҚШнинг Россияга нисбатан стратегияси – уни держава давлат мақомидан тушириб, заиф давлатга айлантиришдир. Шу сабабли, “вирус”нинг бир учи Россияга ҳам қаратилган. Ҳеч бўлмаганда, бу Россиянинг ЕОИИ ташкилотига зарба бўлади. Чунки, коронавирус баҳонаси билан чегаралар ёпилиши ташкилот ичидаги далвтлар интеграциясини синдириб, аъзо мамлакатлар қийин вазиятга дучор бўлади. Россия ҳам Хитой ва Франция хатоларини такрорлади. У ҳам ўзидаги норозилик акцияларини тўхтатиб, конституцияга ўзгартиришлар киритиб олиш учун “вирусни юқтириб олди”.

 Булар Американинг шу кунга қадар қилган ўйинлари эди. Бироқ, унинг ўйини тугагани йўқ. Айни вақтда Американи Африкада Британия ва Франциядан талашаётган жойлари бор. Шунингдек, Россия ва Хитой билан Ўрта Осиё давлатларини талашяпти. Эндиликда бу давлатларнинг Россияга малай, Хитойга хизматкор бўлган ҳукуматларини синдиришда шу ваҳимадан фойдаланиши эҳтимоли кучли. Россия ҳукмронлигидан қутулиш учун Ғарбга интилаётган Қозоғистон ва Ўзбекистонда вирусни қайд этилиши ҳамда Тожикистон ва Қирғизистонда озиқ-овқат ваҳимаси бошланиши шунга далолат қилади.

 Қирғизистонга келсак, Россияга хизмат қилаётган Қирғизистон ҳукумати Америка қахрига учраганига анча бўлди. Шу сабабли, АҚШ амалдаги ҳокимиятга қарши бир қатор чораларни кўриб келмоқда. Буни олдида Қирғизистон ҳокимиятининг заифлиги бир нечта ўринларда кўриниб қолди. Мана энди коронавирус воқеасида ҳам заифлигини кўрсатиб, ноилож шу ваҳима ортидан эргашиб бормоқда. Америка эса халққа ғамхўр бўлиб кўриниб, коронавирусга қарши – вирус қайд этилмасдан туриб – “ёрдам қўлини” узата бошлади. Бу нарса Россия қўлловига суянган Қирғизистон ҳокимиятининг АҚШ кадрларига қарши курашини заифлаштиради.

 Қирғизистон ҳукумати Американинг демократия ниқобига ўранган сиёсий ҳаракатлари қаршисида заифлик қиляпти. Чунки, унинг ўзи ҳам шу бузуқ демокартия тузумини қабул қилган. Демокарития бузуқликларига қарши қўяётган миллатчилик, ватанпарварлик ғоялари ўзини оқламаяпти. Мавзуга мувофиқ мисол келтирсак, ушбу коронавирус ваҳимасига миллатчилик ва ватанпарварлик ғоялари билан қандай қилиб қарши туриш мумкин?

 Бу менинг ўзимдаги маълумотларни бир-бирига боғлаш орқали чиқарган таҳлилий хулосам бўлди. Уни юз фоиз ҳақиқатга тўғри келади деган фикрдан йироқман, бироқ, бир нарсани ишонч билан айта оламанки, коронавирус ходисаси мустамлакачиларнинг манфаат талашишларидан бошқа нарса эмас.

 Қирғизистон халқи мусулмон бўлганликлари сабабли, унинг раҳбарлари ҳам, фуқаролари ҳам ҳар бир ходисага нисбатан исломий позицияда туришлари керак. Исломий ақидага кўра, дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан. Шу сабабли ҳам, хали келмай туриб, бу касаллик ва унинг оқибатларидан ваҳимага тушиш керак эмас, аксинча Аллоҳга таваккул қилиш керак. Эътиқод жиҳатидан шундай. Энди бажариш керак бўлган амалларга келсак, бундай вазиятда бажарилиши зарур бўлган шаръий ҳукмлар бор, мана шуларга амал қилишимиз керак. Қуйида уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз:

– Ҳеч қандай ваҳимага берилмаслик керак. Чунки, расмий бўлмаса-да, гарчи кеч бўлса ҳам дунёни ваҳимага солган ахборот урушига нисбатан, уни бекор қилувчи маълумотлар ошкор бўлмоқда. Биз мусулмонлар, бу соҳада сергак ва ёрқин фикрламагунимизча манфаатдор томонлар айтаётган хулосани тасдиқлашимиз мумкин эмас.

 – Бошқа юқумли касалликларга қарши чоралар кўрилгани каби ўз имкониятимиздаги чораларни кўришимиз керак.  

– Давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб бериши керак. Бойларни бу ходисада монополия йўли орқали янада бойиб олишларига йўл қўймаслиги керак. Чунки, монополия Исломда эҳтикор деб аталади ва бу иш ҳаромдир. Шу сабабли озиқ-овқат ваҳимасига берилмай, давлатдан шуни талаб қилиш зарур.

 – Шунингдек, давлатлар қўшни мусулмон ўлкалар билан чегараларни ёпилишига жиддий қарши туриши зарур, биз шуни талаб қилишимиз керак.

– Давлат бошқалар томонидан касаллик юқтирилиши хавфсизлигини ҳам таъминлаб бериши шарт. Сабаби, бундай юқтиришнинг эҳтимоли юқори. Масалан, вирусни Италиядан Қозоғистонга келишидаги бир мисолни фикрлаб кўринглар. Италияда 20 минг одамгагина вирус юққан. 60 миллионлик халқнинг қолгани соғ-саломат юрибди. Энди шу миллионлаб одамлар ичидан бу вирус “бир қозоғистонликни топиб касаллантирай” деб, ўзича юқиб олган дейсизми?.. Давлат мусулмонларни “экстремист” деган бўхтон билан таъқиб қилмай мана шундай вирус ташувчи ҳақиқий экстремистлар таҳдидларини тўхтатиши керак. Бахтга қарши, хукуматимиз уларнинг дипломатларини текшира олмайди ҳам. (Шу сабабли ҳам оммавий тадбирлар бекор қилинишига қарамай улар “аёл ҳуқуқи” акцияларида бемалол юришибди). 

 Булар айни вақтдаги ечимлар бўлди.

 Энди туб ечимга келсак, демократия билан ниқобланган капиталистик мафкурани улоқтириб ташлаб, унинг мустамлакачилик тузумини қулатишимиз керак. Чунки, фойдани илоҳ қилиб олган капиталистлар ўз манфаатлари йўлида шу каби қабиҳликларни амалга оширишади. Бундай ўйинларида оддий одамларни қирилиб кетиши улар учун ҳеч нарса эмас. Сабаби уларнинг назарида “ғоя воситани оқлайди”. Демократия ниқоби ортига яширинган империализмни қулаши – уни енгишга қодир бўлган Ислом мабдасини олиб келиш орқалигина амалга ошади. Исломни ёйишда коронавирус ходисаси каби ҳаром ишлар восита қилиб олинмайди, чунки, мақсадни рўёбга чиқаришда ҳаром воситадан фойдаланиш ҳам ҳаром. Ислом давлати Ислом динини ҳаётга тўлиғича татбиқ қилади. Шу сабабли, Ислом давлатини қайта барпо этиш учун биз мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб кетгандек ҳаракат қилишимиз керак.

 Тарихда Ислом давлати бўлган Халифалик 14 аср мобайнида дунёда биринчи давлат бўлиб келган. Оламга Исломни рисолат сифатида тарқатган. У дастлабки давридан бошлаб, ўша вақтда дунёга бузуқлик билан ҳукм юритган Византия, Форс империяларини қулатган. Жорий йилда эса шу давлат кофирлар томонидан қулатилганига 99 йил бўлди. Шундан буён 3 кун ичида бажарилиши керак бўлган вожиб 99 йилдан бери бажарилмай, мусулмонлар зиммасида турибди…

 Мақола Халифалик қулатилган қайғули куннинг 99 йиллигига бағишланди.

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here