Ўзбекистон билан Қозоғистон фуқароларида каронавирус топилганлиги ҳақидаги хабар Қирғизистон бозорларида бироз муаммолар пайдо қила бошлади

762
0

Ўзбекистон билан Қозоғистон фуқароларида каронавирус топилганлиги ҳақидаги хабар Қирғизистон бозорларида бироз муаммолар пайдо қила бошлади

Аввал Қозоғистон, сўнг Ўзбекистон фуқароларида коронавирус касаллиги топилиши Қирғизистон фуқароларини саросимага сола бошлади. Қирғизистонда давлат томонидан олий ўқув юртлари ва ўрта мактабларнинг вақтинча ёпилиши, бозор ва савдо дўконларининг вақтинча ёпиб қўйиш ҳолатлари одамларни баттар ваҳимага солиб боряпти. Ўзбекистон 16-мартдан ўз чегарасини ёпиши ҳақидаги хабар юқоридаги ваҳималарга қўшимча бўлди. Фуқаролар чегара беркилиши билан иқтисодий кризис бошланиши мумкин деб хавотирлана бошлашди.

 Одамлар – ризқ Аллоҳдан деган ақидадан узоқлашиб кетишларидан ташқари, ақлий фикрлаш, яъни воқеликка қараб тўғри мулоҳаза қилиш тафаккуридан ҳам узоқлашиб боришяпти. Коронавирус ун ва шунга ўхшаш бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қила олмайди ёки уларни истеъмолга яроқсиз қилиб қўя олмайди. Яъни коронавирус ваҳимаси иқтисодий ҳалокат олиб кела олмайди. Минтақадаги йил давомида етиштирилган озиқ овқат ва хом ашё маҳсулотларига касод келгани йўқ, улар ўша миқдорда, ўз ҳолида турибди. Улар шу минтақа фуқаролари истеъмолига мўлжаллаб етиштирилган ва маҳсулот эгалари бизга бу маҳсулотларни етказиб беришдан манфаатдор. Яъни ҳозирги эпидемик ҳалокатни айтайлик ун тақчиллиги муаммосига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

  Иқтисодий ёки бошқа ҳалокатлар фақат ваҳима ва саросимага тушишимиз ортидан келади. Капиталистлар ҳатто бошимизга тушиб бораётган ҳалокатлардан ҳам, ўзлари учун бирор моддий манфаат излашади. Улар матбуот чайқовчиларидан фойдаланиб, вазиятларни жумбушга келтириш орқали бирор манфаатни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилишади. Биз саросимага тушиб маҳсулотларни керагидан ортиқча сақлаб олиш билан уларнинг қабиҳ режаларини амалга оширишларига ҳисса қўшаётган бўламиз. Бундан ташқари, кераксиз (ортиқча) маҳсулотларни сақлаб олишимиз, уни кимгадир вақтинча етишмай қолишига олиб боради. Бу эса иқтисодий муаммолар пайдо қилиб, жамиятда беқарорлик, ўғрилик ва бошқа жиноятлар учун кенг йўл очиб бериш билан яна бошқа муаммолар пайдо қилади.

 Биродарлар, Аллоҳга таваккул қилиб, тақвога қайтайлик. Қўлга киритаётган мол дунёларимизни ва фарзандларимизга едираётган Аллоҳ берган ризқни ҳаромдан эҳтиёт қилайлик! Мулкка эгалик қилаётиб ношаръий йўлларга кириб, бир биримизга зулм қилиб қўйиш билан Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлиб қолмайлик.

 Устимиздаги бузуқ ақида ва куфр сақофатларига асосланган тузум бизларни худбин ва осий бандаларга айлантириб боряпти. Худбинлик кўзимизни кўр қилиб, бир-биримизга тажовузкор қилиб қўйди. Бу ҳолатимиз куфр олами учун жуда қўл келиб, улар бизни бузуқ муҳитларимиздан фойдаланиб ўрталаримизни чегаралар билан бўлиб қўйишди. Очкўзлигимиздан фойдаланиб бир-биримизга қарши тажовузкор қилиб қўйди. Жоҳиллигимиздан фойдаланиб бир биримизга қарши уруш қиладиган душманларга айлантириб боряпти.

 Буларнинг барчаси демократияга асосланган куфр мафкураси ва капитализмга асосланган бузуқ тузумнинг касофатидандир!   

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here