АҚШ Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларини тафтиш қилди

607
0

АҚШ Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларини тафтиш қилди

 АҚШ давлат депортаменти инсон ҳуқуқларига алоқадор 44-йиллик баённомасини эълон қилди. “Азаттык” радиоси тарқатган хабарга кўра, депортаментнинг 2019 йилги баённомасида Қирғизистондаги сўз эркинлигини чеклаш, болалар меҳнатидан фойдаланиш, коррупция, қийноқлар, сиёсий қувғинлар, бир жинслик никоҳга ва оз миллат вакилларига босим ўтказиш каби (инсон ҳуқуқларига) зид кўринишлар тизмасимаълум қилинган.

 Таҳлил: Юқоридаги АҚШнинг талаблари ҳақиқий демократик қадриятлардан иборат бўлиб, барчаси инсон эркинлигини ҳимоя қилиш асосидан келиб чиққан. Инсон эркинлиги эса, демократиянинг “дин давлатдан ажратилган” деган ақидасига боғланади. Яъни ҳаётни дин бошқармас экан, демак уни инсонлар ўзлари бошқаради. Бунинг учун инсонлар мутлақ эркин бўлишлари керак деган мантиқий хулосадан келиб чиққан.

 Қирғизистон айнан АҚШни розилиги учун демократик ривожланиш йўлини танлаган эди. АҚШ эса, демократик қадриятларни ўзининг сиёсий ва моддий манфаатлари учун қурол сифатида фойдаланади холос. Шунинг учун барча илмоний қадриятлар ортида Ғарб оламининг, хоссатан, АҚШнинг манфаатлари ётади. Қадриятлар топталаётганини рўкач қилиб, бизнинг устимизга санкциялар жорий қилиш билан иқтисодий ёки сиёсий зулм кўрсатишлари мумкин.

 Охирги вақтларда Қирғизистонда бораётган сиёсий жараёнларга кўра, ғарбпараст кучларни ҳокимиятга интила бошлаганини кўряпмиз. “Азаттык” радиоси орқали (Матраимовлар оиласи баҳонасида) ҳукуматга қарши бошланган матбуот кураши шу кунларда ғарбпараст ёшлар ҳаракати ортидан авж олиб бораётган сиёсий вазиятларга кучли таъсир қила бошлагани фикримизга далил бўла олади.

 Ўз навбатида Қирғизистон ҳукумати ҳам уларга қарши жамиятдаги миллий қадриятлардан таъсирланган жамоатчилик вакиллари, куч тизимлари, суд ва админстратив ресурслардан фойдаланиб, ғарбпараст норозилик намоишларига қарши кураша бошлади. Феминистлар намоиши миллий кийимдаги номаълум жамоатчилик қаршилиги ортидан орган ходимлари томонидан тўхтатилди. Ҳокимият ҳам, қўл остидаги матбуот қувватидан фойдаланиб феминизм ва бир жинсли оила тарафдорларига қарши жамоий руҳ пайдо қилишга ҳаракат қиляпти. Лекин шу ҳаракатларда кўтарилаётган қадриятлар курашининг барчаси, ҳар икки томоннинг сиёсий мақсадлари учун қуролдан бошқа нарса эмас.

Инсон ҳуқуқлари деб – баччавоз ва лесбиянкаларни ҳам қўшиб қўйишди. Бу уларнинг мана шу яшаш тарзини маъқуллаганларидан эмас, балки улар эътиқод қилишаётган демократия ақидаси бузуқиларни ҳимоясини ҳам ўз ичига олишга мажбур эканлигидан келиб чиқади. (Улар эътиқодига кўра) Инсон эркинлиги ва эҳтиёжининг чеки йўқлиги сабабли, демократия одамларни ҳайвоний нафслари қулига айлантириб бораверади! Европада минглаган одам ўз фарзанди билан турмуш қуришни қонунийлаштириб беришни талаб қилиб намоишлар уюштиришаяпти. Биз демократия ақидасидан вақтида воз кечмас эканмиз вақт ўтиб у талаб ҳам юртларимизга кириб келади! Унга қаршилик қилиб яна Ғарб оламининг сиёсий босимига учраймиз!

 Демак Ислом билан куфр ўртасида бораётган қадриятлар кураши, аслида халқаро сиёсатда қувватли давлатларни зайифларига сиёсий босим бериш қуролидан бошқа нарса эмас!

 Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here