Аёлларга нисбатан зўравонликни камайтиришда ароқдан қутулишнинг ўрни
Сўнги вақтларда жамиятда, ҳатто, давлат даражасида аёлларга нисбатан зўровонлик кучайиб бораётгани борасидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Шу билан бир вақтда бу муаммога нисбатан ечимлар ҳам таклиф қилинмоқда. Ечимлар якка шахслар, жамоатчилик ташкилотлари ва давлат томонидан берилмоқда. Албатта, бу муаммо барчамизнинг муаммоимиз эканлиги ҳақиқат. Шахс сифатида зўровонликкка дучор бўлган аёл биримизнинг қизимиз, биримизнинг синглимиз… Шунингдек, бу салбий кўриниш ижтимоий муаммо қатори кун сайин кучайиб бормоқда. Давлат бу муаммони бартараф қилишга масъул бўлса-да, бироқ, бунга ожизлик қилмоқда. Албатта, бунинг ечимлари бўйича – муаммолар ечимлари ва уларни амалга татбиқ қилишни ўзида мужассам этган тузум сифатида – Ислом динининг ўз ечимлари бор. Бу билан танишмоқчи бўлганлар “Исломий шахсия”, “Исломда ижтимо низоми”, “Исломда иқтисод низоми”, “Жазолар низоми” ва бошқа китобларга, “ал-Ваъй” (Онг) журналининг баъзи мақолаларига мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, биз ҳам буларни баён қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Бироқ, бугунги мавзуда шу соҳадаги кичик бир бўлимни ёритмоқчимиз. Яъни, аёлларга нисбатан бўлаётган зўровонликларда ароқдан воз кечишнинг ўрни ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Ички ишлар вазири ўринбосари Памир Асанов 15-январда Жогорку Кенешда қилган чиқишида оилада бўладиган можароларнинг 70 фоизи спиртли ичимлик ичгани туфайли чиқишини ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг энг кўпи ҳам шунга боғлиқ эканлигини айтди.
Бироқ, ҳеч ким зўравонликни камайтиришнинг йўлаларидан бири сифатида мас қилувчи ичимликларни тақиқлашни таклиф қилмади. Маълумки, Ислом мас қилувчи ичимликларни ман қилади. Аллоҳнинг ароқни ман қилган оятини тадаббур қиладиган бўлсак, ароқни тақиқланиши аёл зотига нисбатан зўровонликни сезиларли даражада камайтириши ҳам ойдинлашади. Лекин, Ғарбнинг капиталистик мафкурасини тарқатувчи айрим ташкилотлари вакиллари, шунингдек, давлат идоралари арқони тақиқлаш бўйича умуман сўз юритишмади. Аслида, жамият трибунаси уларниг оёқлари остида, жамият микрафони уларнинг қўлида турганига қарамай, улар бу ҳақида айтишмади. Демак, улар бу муаммони хал этишда астойдил эмаслар. Сабаби, буни кўтариб чиқиш ва амалга ошириш улар учун қийин иш эмас эди.
Масалан, кофир хўжайинларининг буйруғи билан “инкорчи”ларни тақиқлаш керак бўлиб қолганда бир зумда уларни йўқ ердаги айблар билан ёмонотлиққа чиқаришди, охир оқибат тақиқлаб тинчишди. Аслида, улар одамларни яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш билан машғул эдилар. Шулар қаторида ароқ ичишдан ҳам қайтаришарди. Шунингдек, уларнинг фаолиятидан ҳеч ким, ҳеч қандай жабр кўрган эмас. Ароққа келадиган бўлсак, унинг касофатидан жабр кўрганларни айтиб тугата олмаймиз. Шу жумладан аёлларни зўровонликка дучор бўлишининг аксари ароққа боғлиқ эканлигини давлат ҳам тан оляпти. Бироқ, ароқни тақиқлаш бўйича ҳеч қандай ташаббус кўрмаяпмиз. Бу эса исломий қадриятлардан буриш ва Исломдан узоқлатиш эканлигини англатади.
Алҳамдулиллаҳ, буни акси ўлароқ, Ғарб малайлари ароқни қўллашларига қарамай мусулмон халқимизда унга қарши ҳаракатлар кучаймоқда. Бунга бир нечта қишлоқларда ароқ сотиш ва ичиш тақиқланиши мисол бўла олади. Бу ташаббусни кўтарганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Эндиликда бу ибратли ҳаракатни жамият ҳам, давлат ҳам қўллаб-қувватлаб янада давом эттириш керак. Натижада ароқ ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш, ичиш – барчаси тақиқланиши керак. Чунки, Аллоҳ шунга буйриган.
Абдулҳакийм Қорахоний