Ҳусийлар Аданда ўлдирилган Абу Ямоманинг ўлими жавобгарлигини ўз зиммаларига олишларини маълум қилишди

666
0

Ҳусийлар Аданда ўлдирилган Абу Ямоманинг ўлими жавобгарлигини ўз зиммаларига олишларини маълум қилишди

2019 йил 1 август пайшанба куни Хавфсизлик камаридаги қўллаб-қувватловчи кучлар қўмондони генерал Мунир Саъдий Макний «Абу Ямома» портлатиб юборилди. Абу Ямома портлаш чоғида Адан вилоятидаги Жало ҳарбий лагеридаги ҳарбий парадда, бошқа қўмондонлар билан креслода ўтирган эди. Ҳусийлар портлаш ортидан Абу Ямома ўлимидан масъул эканликлари ва ўзлари ҳукмронлик қилаётган минтақадан ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар тарқатишган.

Ўтган қисқа вақт ичида бутун Яман бўйлаб кўплаган ҳарбийлар ҳалок бўлди ва турли портлашларда таналари сочилиб кетди. Улар Ямандаги урушда иштирок этаётган эканлар, бу урушни ўзларининг уруши деб ўйлашяпти. Улар бу урушда ўз биродарларига қарши жасорат кўрсатишмоқда. Улар нима қилса, айни шу мақсад йўлида қилишмоқда. Бу ҳарбийлар ўзаро уришишга ундайдиган хато ҳарбий доктринага асосланишди. Ўзаро уришишдан қайтарадиган ва йўналишни кофир душманлари билан урушга бурадиган тўғри ҳарбий доктринага асосланишмади.

Яманнинг турли жойларида ҳарбий ва сиёсий шахслар ваҳшиёна ўлдирилмоқда. Шунингдек, Яман халқи ўртасидаги ички урушларда сон-саноқсиз кишилар ҳалок бўлмоқда. Шунинг учун бу ҳарбийлар Исломга душманчилик қилаётган, адоватини очиқ кўрсатаётган ва қулай фурсат кутаётган душманлар билан уришиши вожиб эди.

قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاء مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир» [Оли Имрон 118]

Ушбу душманлар 2001 йилдаги салиб урушидан кейин Исломга қарши курашда муваффақиятга эриша олмади. Сўнг мусулмонларни бир-бири билан уриштиришга киришишди. Ўз ракеталарини Фаластинни босиб олган яҳудийлар томон отиш учун тайёрлаётгани ҳақида айтаётганлар ва улардан олдингилар ёлғон гапирмоқдалар.

Ушбу сохта ва мақсадсиз урушда ҳар икки тарафдан ўлганлар учун ҳеч ким афсусланмайди. Чунки улар Ислом ҳукмларини тарк қилишди ҳамда Яманга қарши халқаро уруш томонида туриб, хато йўналишни танлашди.

Мусулмонларнинг турли жойларда мусулмонлар ўртасида уруш оловини ёқаётган, барча нарсани ёқиш учун уни алангалатаётган ва мусулмонларни Исломий Умматнинг ҳақиқий душманидан бураётган ким эканини тушуниш вақти келди. Ҳикмат асосида (оқилона) иш тутиш керак бўлган айни шу кунларда ҳикмат аҳли нега оқилона иш тутмаяпти?!

Яман аҳли ўз аҳлини алдамайдиган етакчи бўлган Ҳизб ут-Таҳрирнинг огоҳлантиришларини англаши лозим. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир уларни мустамлакачиларнинг тузоғига тушиб қолишдан бир неча бор огоҳлантирди. Шунингдек, уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклаш учун ўзи билан бирга фаолият қилишга чақирди. Чунки мана шу Халифалик мусулмонларни Ислом билан бошқариб, Аллоҳга итоат қилиш ва унинг розилиги сари етаклайди ҳамда урушнинг икки тарафида турган мустамлакачиларни юртдан қувиб чиқади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here