Сурия қочқинлари кризиси, унинг воқеи ва кўлами

692
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сурия қочқинлари кризиси, унинг воқеи ва кўлами

Устоз Мунир Носир

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти

матбуот бўлими аъзоси

Яна Сурия қочқинлари масаласи кўтарилди. Бу масала қочқинларни депортация қилиш қабилида Туркия ички ишлар вазирлигининг қарорлари ҳамда Ливан ҳукумати амалдорларининг турли чақириқлари ортидан пайдо бўлди. Хўш, нима сабабдан бундай қарорлар чиқди? Нега айнан шу пайтда? Умуман, бу қарорлар Шом қўзғолонига нечоғлик таъсир қилади?

Бу масалани тушуниш учун унинг аввалига қайтмоқ керак. Масалани келиб чиқишига сабаб бўлган омилдан бошлаш лозим. Ана шунда қуйидагиларга гувоҳ бўламиз: Жинояткор Башар Асадга ўз халқини қатли ом қилиши учун Ғарб томонидан асосан, АҚШ томонидан «кўк чироқ» ёқиб берилиб, бунинг учун муҳлат кетидан муҳлатлар берилгач, унинг қирғин машинаси миллионлаб инсонларнинг юртдан ҳижрат қилишларига сабаб бўлди. Муҳожирлар қаршисида чегаралар ланг очиб қўйилди. Уларни назорат қиладиган ҳам, уларга тақиқ қўядиган ҳам, буфер деворлар ҳам бўлмади. Бу ёғи Туркия, у ёғи Иордания ва Ливан эди…

Ҳатто Европага чиқадиган чегаралар ҳам парчаланиб, минглаб Сурия аҳли денгиз ва қуруқлик орқали Европа давлатларига етиб боришди. Айни вазият қочқинлар кризиси, деган янги бир кризис-бўҳронни келтириб чиқарди. Қочқинлар масаласи бундан олдин Европадаги кризис сифатида бир неча бор кўтарилди. Бунинг натижасида кўплаб чора-тадбирлар қабул қилиниб, қочқинларнинг Европага кўчиб келиши олдига тўсиқлар қўйиш учун келишувлар имзоланди. Бугун эса, қочқинларни депортация қилиб, ўз юртларига қайтариш деган гап пайдо бўла бошлади. Бу – сайловчилар овозини тўплаш учун керак бўлаётган маҳаллий қарорми? Ёки қочқинларни депортация қилиш кампаниялари ва бу борадаги қарорларда ифодаланган баъзиларнинг миллатчилик нафратими?! Ёхуд Сурия масаласи бўйича маълум мақсадни амалга оширишга йўналтирилган халқаро сиёсатми?!

Бу масалани диққат билан кузатаётган киши унинг фақат Ливан ва Туркиягагина чекланмай, ҳатто Иордания билан Саудияда ҳам шундай ҳолатлар бўлаётганини гувоҳи бўлади. «Замонул Васл» ахборот агентлиги ўз манбаига таяниб, ҳозирда Риоз аэропортининг депортация бўлимида юздан зиёд суриялик қочқин ушлаб турилгани, ҳар лаҳза уларни депортация қилиниш таҳдид солаётгани ҳақида хабар қилди. Улардан аксари беш ойдан бери ушлаб турилганини, ҳаммаларига «мамлакатда яшаш қонунини бузганлик ёки яшаш рухсатномасининг муддати ўтганлиги», айблови қўйилганини таъкидлади. Айни манбанинг маълум қилишича, бу юз нафар суриялик кўчаларда, иш жойларида ҳибсга олинган ва бу фақат Риёз шаҳридаги рақам, холос.

Иорданияда депортация хавфи остида қолган сурияликлар билан боғлиқ жуда кўп ҳолатлар мавжуд. Туркияда эса, бу борада тинчлантиришга уриниш ҳолатлари кўп бўлса-да, бироқ амалда кўп сондаги қочқинлар депортация қилиб бўлинган. Устига-устак депортация чоғида уларга ёмон муносабат бўлинган. Ливанда ҳам бир неча суриялик ёшларга нисбатан депортация амалиёти татбиқ қилингани айтилади.

Ушбу депортация амалиёти ёки депортация таҳдиди Суриядаги сиёсий ечимнинг сўнгги босқичига етгани ҳақида гап-сўзлар кетаётган бир пайтда юз бермоқда. Ҳозирда ярашувга эришилгани, Россия ва Туркия ташаббуси билан узоқ муддатга ўт очишни тўхтатишга келишилгани, конституция лойиҳасини ишлаб чиқувчи қўмита аъзолари номлари эълон қилингани тўғрисида гаплар юрибди. Бу эса, қочқинлар масаласи билан Сурия ечими ўртасида боғлиқлик борлигини англатади. Яъни, суриялик қочқинларга босим ўтказилса ва депорт билан қўрқитилса, давлатлар уларни қабул қилишдан бош тортишлари ортидан, улар кутилаётган ҳар қандай сиёсий келишувга мажбуран рози бўладилар.

Қочқинлар масаласи билан сиёсий ечим ўртасидаги боғлиқлик қочқинларга босим қилишда ҳар бир мамлакат ўз асосига эга эканини инкор қилмайди ва бу табиий. Бироқ қочқинлар масаласини ҳар бир давлатнинг ўз вазияти ўз сиёсати бор, деган нарсага чеклаш муаммони баттар чигаллаштиради ва бу нарса қочқинларни қабул қилган давлатларни дастаклашга уринишдир. Бу қочқинлар муаммоси билан сиёсий ечим бир-бирига боғлиқ эканининг далили шуки, қўзғолон пайтида чегараларни очиш барча давлатларнинг якдил келишуви бўлган. Чунки чегараларни очиш ғайритабиий ҳол эди. Худди Сурия ичкарисидаги бир қишлоқдан иккинчи қишлоққа ўтилгани каби, давлатлар ўртасида бемалол ўтиб-кириб юрилган.

Кейин Ливан ўзига одамларни киришини ман қилмоқчи бўлди ва шундай қилди. Иордания ҳам шундай қилишни истади ва қонхўр режимнинг хусусан, Даръа устидаги жангда содир этган бомбардимонларидан қочиб келган бечоралар қаршисида чегарасини тақа-тақ беркитиб қўйди. Туркия ҳам шундай қилиб, бутун чегараларини девор билан тўсиб чиқди ва чегарага яқинлашганлардан кўпчилигини отиб ўлдирди. Улар чегарани кесиб ўтмоқчи бўлишганми ёки бошқа мақсадда у ерларга бориб қолганми, буни фарқламай ўлдириб юбораверди.

Шунинг учун бу режимларнинг асл воқеини ва қандай роль ўйнаётганларини, яъни Сурия ичкарисида жангчи гуруҳларни ўзларига боғлаб, қарорларига ҳукмронлик қилишаётганини, ташқарида эса қочқинларга тазйиқ ўтказишаётганини англамоқ лозим. Шуни англаб етилсагина, уларга нисбатан фақат битта йўл тутиш кераклиги, яъни, режимларнинг бирортасига ҳам таянмаслик лозимлиги ойдинлашади. Чунки бу режимлар бизни қонхўр режимнинг айрим башараларини ўзгартириб, уларнинг бошқарувига қайтаришни мақсад қилган халқаро тил бириктирувчи давлатларнинг бир қисмидирлар. Буни биз бугун қочқинлар кризисидан ҳам яққол кўришимиз мумкин. Шунинг учун турк режимига ишонаётган ва уни мақтаб, қўзғолоннинг ҳимоячиси, дея баҳо бераётган кўпчилик кишиларни кўриб турибмизки, ҳаммалари адашишяпти. Улар режимнинг қочқинларга нисбатан қабул қилган золимона қарорларига оқлов қидириб, режимнинг репрессив хатти-ҳаракатларини Истанбул сайловида муваффақият қозонган мухолафатга тўнкашяпти. Яна баъзилари эса, бу хатти-ҳаракатларни турк режими муассасаларидаги мавжуд миллатчиларга тегишли алоҳида хатти-ҳаракат, деб ҳисоблашяпти.

Буларнинг барчаси аччиқ ҳақиқатдан ўзни олиб қочишга уринишдир. Зеро, ўтган йиллардан бери кўпчилик бир нарсага алданиб келяпти, яъни, турк режими ҳам бошқа режимлардан фарқ қилмаслигини тушунишмаяпти. Ҳатто қўзғолонни маст қилиш, унинг нуфуз ҳудудларини қисқартириш, жангчи гуруҳлар етакчилари қарорларини назоратга олиш, обрўли сиёсатчиларни қўзғолон номи билан бошқариш каби ишларда Туркия бошқа режимлардан каттароқ роль бажармоқда.

Албатта, ушбу воқеликни тушуниб етиш катта алдовларда давом этишдан яхши. Бу режимларнинг асл ҳақиқатини англаб етиш очиқ мусаффо йўл бўйлаб ташланган биринчи қадамдир. Зеро, бу қонхўр режим устидаги қўзғолонимиз золим халқаро тизим устидаги қўзғолондир. Зотан, бу тизим ҳар томонлама шу режим томонида турганини исботлади. Бас, шундай экан, улардан қўлимизни тортиб покланайлик ва ёлғиз Аллоҳга дўст бўлиб, Унга таваккул қилайлик, Ундан ўзга нусрат берувчи йўқдир.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here