ЕИ Қирғизистон таълим соҳасига 35,7 миллон евро ажратади
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков таълим соҳасини қўллаб-қуввалаш учун Европа Иттифоқи билан 35,7 миллион евролик шартнома имзоланганини маълум қилди.
У бу ҳақда 6-июл куни Бишкекда ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могорени билан учрашганидан кейин журналистларга маълум қилди.
Вазир Қирғизистон учун Европа Иттифоқининг парламентлик тажрабаси жуда муҳимлигини қўшимча қилиб, 2018-йили иккитомонлама савдо айланмаси 1 миллиард долларга етганини таъкидлаб ўтди.
6-июлда икки томон ўртасидаги янги ҳамкорлик келишуви бўйича музокаралар якунланди. Унда ЕИ билан 1999-йили имзоланган амалдаги шартнома янгиланиб, жорий вазиятга мослаштирилган.
Янги шартномада сиёсат, демократия, қонун устиворлиги, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги каби қадриятларга алоҳида эътибор қаратилган.
Ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасида битимда минтақада барқарорликни сақлаш, низоларнинг олдини олишда ҳамкорликда ҳаракат қилиш назарда тутилган.
Изоҳ:
Мустамлакачи давлатлар таъбири бўйича “учинчи олам давлатлари” деб аталувчи қарам ва мустамлака давлатларга ажратиладиган маблағлар асосан қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, ободонлаштириш, сув таъминотини яхшилаш ва таълим соҳаларига сарфлаш учунгина қарз сифаида берилади. Мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон ривожланиб келаётган ёки учунчи олам давлатларига оғир саноат, ҳарбий саноат ёки машинасозликни ривожлантириш учун маблағ ажратмайди. Чунки бу соҳалар улкан даромад келтирувчи манба бўлиб, бу соҳага сарфланган ҳар қанча маблағ ҳеч қанча вақт ўтмай ўзини оқлайди ва сарфлангинадн кўра бир неча бор кўпроқ фойда келтиради. Етакчи давлатлар учун эса ўз таъсири остидаги давлатлар ҳарбий ёки оғир саноатига эга бўлишидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Қолаверса шу давлатлар манфаатига хизмат қилиш учун ташкил этилган Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) ҳам мустамлака остидаги давлатларда оғир саноатни ривожланишига йўл қўймаслик учун тузилган халқаро қонун ва меъёрлар билан бу давлатларни назорат қилиб келади.
Етакчи давлатлар томонидан қарзга пул ажратиладиган қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва бошқа соҳаларга эса қанча маблағ сарфланишидан қатъий назар ўзини оқламайди. Аксинча давлатларни фақат қарз ботқоғига ботириш учунгина хизмат қилади. Мустамлакачи давлатлар ажратадиган қарз ёки грантлардан энг хатарлиси таълим соҳасига ажратилган маблағдир. Чунки, бу давлатлар таълим соҳасига қарз ажратар экан, қарз олаётган давлатдан таълим дастурини қандай тузиш, ўсиб келаётган ёш авлодга қайси фандан қандай сабоқ бериш йўл-йўриқларини ҳам тузиб беради. Ҳатто бу соҳанинг икр-чикиригача киришиб, ўқувчилар қандай кийиниши кераклигигача аралашади.
Иқтисодий заиф, давлат бюджети ташқаридан олинадиган қарзга суяниб қолган давлатнинг эса бу нарса қизиқтирмайди. Бунинг натижасида эса барча ишларини соф моддий манфаат устига барпо этадиган ва берадиган таълимида ҳам шу жиҳатни устун қўядиган Ғарб сақофати касофатидан ота ва фарзанд, ака ва ука ўртасидаги меҳр оқибат кўтарилиб кетади. Етимхоналар ва қариялар уйи эса, яқинлари воз кечган болалар ва қариялар билан тўлиб кетади. Буларнинг барчаси фақатгина шу дунёда яхши яшаб қолиш тушунчаси асосида шакиллаштирилган таълим дастурининг натижасидир.
Абдураҳмон Одилов