Жээнбековнинг Ҳиндистон ва Саудияга сафари бошланди

716
0

Жээнбековнинг Ҳиндистон ва Саудияга сафари бошланди

 Президент Сооронбай Жээнбеков 30-майда Ҳиндистонга жўнаб кетди.

 Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Жээнбеков Нью-Дели шаҳрида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг инаугурациясида қатнашади.

 31-майда Сооронбай Жээнбеков Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал-Сауднинг таклифига биноан Саудия Арабистонига боради. Қирғиз делегацияси Макка шаҳрида ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XIV саммитида иштирок этади.

 Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитининг навбатдаги сессияси ташкилот ташкил топганининг 50 йиллигига бағишланиб, “Келажак учун бирга” шиори остида ўтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here