Судандаги қўзғолончи ёшлар давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлардан кўра анча онглидирлар

684
0

Судандаги қўзғолончи ёшлар давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлардан кўра анча онглидирлар

Иброҳим Усмон Абу Халил Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи

Судан қўзғолончиларининг қарийб тўрт ойдан бери давом этиб келаётган ҳаракатлари 2019 йил 6 апрел шанба куни қуролли кучлар бош қўмондонлиги олдида бошланган намойиш билан янада авж олди. Зеро, бу кун (6 апрел) Судан аҳли учун алоҳида рамзий кун ҳисобланади. Чунки 1985 йили айнан шу кунда юз берган қўзғолон Жаъфар Намирий режимини таг-туги билан ағдариб ташлаган эди. Бугунги режим эса, қўзғолончиларнинг бу қадар кўплигидан эсанкираб қолди… Унинг хавфсизлик хизмати қўзғолончиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, ҳатто жанговар ўқ отиб уларни бостирмоқчи ҳам бўлди, бироқ қўзғолончилар собит туриб, Башир ҳукуматини ожиз аҳволга солиб қўйишди. Ана шунда ҳақиқий ҳукмдорлардан (яъни америкаликлардан) тезкор ечим келиши керак бўлиб қолди. Натижада, 2019 йил 11 апрелда ҳарбий тўнтариш амалга оширилгани эълон қилинди. Тўнтариш Мудофаа вазири генерал-лейтенант Аваз ибн Афв етакчилигида амалга оширилди. Нега айнан Мудофаа вазири Авф томонидан тўнтариш эълон қилинганига келсак, америкалик ҳукмдорлар биладиларки, қўзғолончилар ўзлари устидан қилинган ҳар қандай тўнтаришни рад этадилар. Шунинг учун «Судандаги бошқарув тизгини аслида ҳарбий кенгаш раиси генерал-лейтенант Абдулфаттоҳ Бурҳон қўлида бўлиши керак. Бунинг учун эса, аввал тўнтаришни одамларга Ибн Афв эълон қилади. Табиийки, бу кимсага одамлар рози бўлмайди ва ишни у Бурҳонга топширади», деган сценарийни ишлаб чиқишди. Бу сценарийнинг тасдиқи, «Скай Ньюс арабийя» телеканалининг 2019 йил 11 апрел пайшанба куни армия баёнотини эфирга тарқатишдан олдин қилган мана бу хабаридир: «Бир оздан сўнг телевидение орқали тақдим этиладиган баёнотнинг қуролли кучлар томонидан тасмага ёзиб бўлинганини суданлик манбалар «Скай Ньюс арабийя» каналига маълум қилди. Бутун Хартум бўйлаб ҳарбийлар кенг тарқалган бир манзарада, президент Умар Ҳасанаҳмад Баширнинг ишдан олингани тўғрисида башоратлар пайдо бўлди. Баёнотни Судан қуруқлик кучлари қўмондони генерал-лейтенант Абдулфаттоҳ Бурҳоннинг ўқиб бериши кутилмоқда. У Умму Дўрмонда жойлашган давлат телерадиостудиясига етиб борган». Ҳақиқатдан ҳам қўзғолончилар Аваз ибн Афвнинг тасмага ёзилган баёнотига қаршилик билдиришди. Чунки қўзғолончилар Ибн Афвни Башир режимининг бир қисми, деб ҳисоблаб, ўз қўзғолонларини давом эттиришда қаттиқ турдилар. Бу нарса Ибн Афвни ҳарбий кенгаш раҳбарлигидан, Абдулмаъруфни эса, унга ўринбосарлик лавозимидан воз кечишларига мажбур қилди ва Абдулфаттоҳ Бурҳон Кенгашга раиси бўлгани эълон қилинди. Бу давлат тўнтаришининг эртасига, 2019 йил 12 апрелда бўлди. Кейин Ибн Афв Кенгаш раёсатини топшириш баёнотида унинг армия Бош қўмондонлигидан ташкил топган янги аъзолари номини эълон қилди. Бундан ташқари, Хавфсизлик ва Разведка хизмати раиси ўринбосари ва полиция бош директори номларини ҳам эълон қилди. Шунингдек, тезкор ёрдам кучлари қўмондони «Ҳамидатий» ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари қилиб тайинланди.

Бурҳон қўзғолончилар кўнглини хотиржам қилиш учун фавқулодда ҳолатни бекор қилди. Маълумки, фавқулодда ҳолатни олдинги раис Ибн Афв жорий қилган бўлиб, кейин қўзғолончилар уни бузган ва амал қилмаган эдилар. Шунингдек, Бурҳон икки йиллик ўтиш даврида «кучли» фуқаролик бошқарувига асос солажагини билдирди. Бу орада Хавфсизлик ва разведка хизмати раиси генерал-лейтенант Салоқ Қуш истеъфо берди ва кенгаш раиси унинг истеъфосини қабул қилди.

Бу сценарийни ишлаб чиққан Америка эканига келсак, бунинг тасдиқи шуки, гувоҳлар АҚШнинг Хартумдаги муваққат вакили Стивен Кутсисни қуролли кучлар бош бошқармаси биноси олдида кўп бор кўрганлар. Ҳақиқатдан ҳам, Судан ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари генерал-лейтанант Муҳаммад Ҳамдон Дақлу (Ҳамидатий) 2019 йил 14 апрел якшанба куни Республика президентлиги саройида шоша-пиша Кутсис билан учрашиб, мамлакатдаги вазият ва воқеалар жараёни тўғрисида уни хабардор қилди. Бугун Хартумдаги президентлик саройи чиқарган матбуот баёнотида Дақлунинг Судандаги воқеалар ривожи ва Ҳарбий ўтиш даври Кенгаши тузиш сабаблари ҳақида ҳамда давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлаш йўлида қабул қилган чора-тадбирлари тўғрисида Кутсисни бохабар қилгани айтилди. «АҚШ муваққат вакили Судан хавфсизлик кенгашининг давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади ҳамда Судан-АҚШ муносабатларини мустаҳкамлаш учун Вашингтон билан Хартум ўртасидаги ҳамкорликнинг давом этиши зарурлигини таъкидлади», дея қўшимча қилинади баёнотда. (CNN Arabic-Америка).

Бундан ташқари, «Холиж онлайн»нинг 2019 йил 12 апрел жума кунги хабарида ҳам бундай дейилди: «АҚШ Давлат департаменти Судандаги воқеани давлат тўнтариши, дея изоҳлашни истамади. Лекин бу юртдаги демократия ва тинчликни қўллаб-қувватлашини ҳамда Судан халқига берилган ўтиш даври икки йилдан озроқ бўлиши керак, деган фикрда эканини маълум қилди». АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Роберт Полладино матбуот конференциясида «келажакда ким раҳбар бўлишини Судан халқи белгилаши керак», деди. Сўнг «Судан халқи, аниқки, бу ўтиш даврининг фуқаролик раҳбарияти остида бўлишини талаб қилмоқда ҳамда унга бу даври бугундан бошлаб икки йилдан кам вақтда бўлишини ҳам истайди», дея қўшимча қилди. Демак, бундан ушбу икки йиллик ўтиш даврининг Америка томонидан белгиланганлиги кўриниб турибди.

Европа, хусусан, Британияга келсак, у бу ҳодиса Американинг қўзғолон устидан қилган давлат тўнтариши эканини, эски режимни янги башаралар билан ўзгартиришга уринаётганини тушуниб турибди. Шунинг учун ҳам бошқарувнинг фуқаролик бошқарувига ўтишини талаб қилишга шошилди. Масалан, «Холиж онлайн»да яна Британия ташқи ишлар вазирининг позицияси хабар қилинди: «Ўз навбатида, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант кенг қамровли ва барчани ўзида мужассам этувчи фуқаролик бошқарувига ўтишга чақирди». Кейин твиттер ёзишмаларида «икки йил ҳукм сурувчи ҳарбий кенгаш – ечим эмас», дея қўшимча қилди. Айни манбада яна бундай дейилади: «Пайшанба куни кечқурун Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар вакили Федерика Могерини Судан халқининг ўзгартириш ишига бўлган рағбатини таъкидлар экан, Судан армиясини ҳокимиятни тез вақт ичида фуқаролик бошқарувига топширишга чақирди». Могерини ўзининг чиқарган баёнотида ҳам «фақат ишончли, кенг қамровли сиёсий жараёнгина Судан халқи истак-талабларини қондира олади, юрт учун зарур бўлган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга олиб боради», деди. Сўнг «Бу эса, тез вақт ичида ҳокимиятни фуқаролик ўтиш даври ҳукумати қўлига топшириш билангина амалга ошади, ҳар бир суданлик тинчликка эришмоғи ва максимал даражада босиқ кайфиятда бўлмоғи керак», дея қўшимча қилди.

АҚШга тобе бўлган баъзи регионал давлатлар ҳам Судан ҳарбий кенгашини қўллаб-қувватлашди. Масалан, Саудия ўз қўллаб-қувватловини билдириб, ҳарбий кенгашнинг фуқаролар ва мол-мулклар мудофааси борасида ташлаётган қадамларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бир вақтда, подшоҳ Салмон Суданга нефть маҳсулотлари, буғдой ва дори-дармон дохил ёрдам тақдим этиш тўғрисида мамлакатдаги керакли муассасаларга фармон берди. 2019 йил 14 апрел куни Судан матбуотида маълум қилинишича, Саудия мамлакати Суданни нефть маҳсулотлари билан олти ой давомида бепул таъминлайдиган бўлди.

Қўзғолончи ёшлар ҳамон намойиш жойини тарк этганлари йўқ. Улар бундай ҳарбий ё партиявий эмас, балки ҳақиқий ўзгаришни талаб қилмоқдалар. Шунингдек, бу каби «ўзгариш»ларнинг қандайлигини ўз тажрибаларида синаганларини, Суданни бугунги аянчли вазиятга олиб келган ҳам айнан мана шу «ўзгариш»лар бўлганини таъкидламоқдалар. Дарҳақиқат, қўзғолончилар орасида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг бўлиши ҳақиқий ўзгариш хусусида уларда онг вужудга келишига катта таъсир кўрсатди. Дарҳақиқат, Ҳизбнинг намойишчиларга тарқатган варақаси фаровон ҳаёт истагидаги ёшлар қўзғолонини ўғирлашга уринаётган томонларга қарши ўткир қурол вазифасини ўтади. Варақада бундай дейилган эди: «То қўзғолончилар саъй-ҳаракати билан шаҳидлар қони бекорга совурилмаслиги учун ҳақиқий ўзгариш бўлиши керак, бунинг учун эса, армиядаги холис гуруҳ эски режим тарафига эмас, Ислом ақидаси тарафига ўтмоғи лозим. Бу холис гуруҳ мусулмонлар халифасига байъат қилиш билан Умматга ўз ҳокимиятини қайта олиб берувчи аҳли ҳал ва ақддир. Ушбу халифа дастур, қонун ва тузум сифатида Ислом шариатини татбиқ қилади». Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти нашр қилган айни варақада қўзғолонларни йўқ қилувчи учлик (Миср, Саудия ва Амирликлар)дан огоҳ бўлишга чақирилган. Зеро, бу учлик Судан армияси етакчилиги эски режим тарафида бўлишини, кейин ўша эски режимга эргашувчи ўтиш даври ҳукумати ташкил этилишини, кейин демократик сайловлар ўтказилиб, бошимизга шундай бадбахтликларни ёғдирган яна ғайриилоҳий инсоний қонунлар ишлаб чиқилишини хоҳлайди. Ўша варақа 2019 йил 8 апрелда, яъни, давлат тўнтаришидан уч кун олдин чиқарилган. Мана, Ҳизб ут-Таҳрир огоҳ этган ўша сценарий. Унинг биринчи қисми армия томонидан давлат тўнтариш, икки йиллик ўтиш даври, сўнг демократик сайловлар ҳақида гапириш… билан бошланди.

Аллоҳга беадад ҳамд бўлсинки, қўзғолончилар давлат тўнтаришини амалга оширганлардан онгли чиқдилар, уларнинг айни сценарийсини тушундилар. Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, қўзғолончиларга шундай қудрат аҳлини қайта чиқариб беришини сўраймизки, бу қудрат аҳли Уммат лойиҳаси ва ақидаси тарафида туриб, Ислом замини бўлмиш Суданда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этадиган қудрат аҳли бўлсин. Аллоҳ бу ишнинг эгасидир, бу ишга қодирдир.

Роя газетасининг 2019 йил 17 апрел чоршанба кунги 230-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here