Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

0
943

Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

 Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 Хабарда айтилишича, ушбу маълумотни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев пайшанба куни журналистларга маълум қилган.

“Агар судда тўғридан-тўғри ёки шамали кўрсатмалар янграса, у жиноий жавобгарликка тортилади, жиноий ишлар қўзғатамиз”, – деди Хавфсизлик кенгаши котиби матбуот анжуманида.

Бироқ Сагинбаев таъкидладлашича, агар мамлакат парламенти томонидан “дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тегишли қонунлар” қабул қилинсагина, шундай бўлиши мумкин. Шу билан бирга у судга юборилган жиноий ишларнинг кўпида собиқ юқори лавозимли амалдорлар номлари борлигини эслатиб ўтди.

NO COMMENTS