Мадуро империализмга жиддий қаршилик қилмоқда

827
0

Мадуро империализмга жиддий қаршилик қилмоқда

 Венисуелапрезиденти Николас Мадуро Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг ультиматумини рад этар экан, шундай Мадуро деди:

 “Ота-бобомиздан қолган бир сўз бор: “Агар тинчликни истасанг, унда урушга тайёрлан”, деган. Мен уни бошқачароқ айтган бўлар эдим. Яъни “Агар тинчликни истасанг у ҳолда ҳимояланишга тайёрлан”, деб. Мана ҳозир биз шунга тайёрланмоқдамиз”. (“La Sexta”)

 “Биз ҳеч кимнинг шартларини қабул қилмаймиз. Агар мен Евроиттифоқиқа: Сизларга Каталония Республикасини тан олишинглар учун етти кун муҳлат бераман, акс ҳолда сизларга қарши жазо чораларини қўллайман, десам нима бўлар эди. Бу иш ҳам шунга баробар – деди Мадуро – Йўқ! Халқаро сиёсат ультиматумга асосланмаслиги керак. Бу мустамлакачилик ва империализмнинг ўтмишида қолган”. (“BBC”).

 Мадуро АҚШга қуйидагича мурожаат қилди:

 “Эй янкилар, интервенционизм ва империализмни тўхтатиш вақти келди! Етар, урушга чақириш ва тўнтаришларни қўллаб-қувватлашни тўхтатинглар!”. (“Euronews”).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here