Хитойнинг мева ва сабзавотлари Тожикистонга киритилиши ман этилди

766
0

Хитойнинг мева ва сабзавотлари Тожикистонга киритилиши ман этилди

Ўтган 2018 йилда Хитойдан Тожикстонга ҳатто бир килограмм мева киритилмади. Ҳолбуки ўтган йилларда 250 тоннадан ортиқ мева маҳсулотлари импорти  йўлга қўйилар эди. Масуълларнинг айтишича, Хитойдан кедадиган мева-сабзавотларнинг импорти вақтинчалик тўхтатилган.

Тожикистон ҳукумати фитосанитария хавфсизлиги Қумитасининг раиси Жамшед Носировнинг маълумотига кўра, мутахассисларнинг ташхиси натижасида, Хитойдан келтирилган мева-сабзавот маҳсулотларида гени ўзгартирилган организмлар (ГМО) аниқланган.  Бундай меваларни истеъмол қилиш мамлакат аҳолиси соғлигига улкан хатар туғдиради.

 “Агар синчковлик билан баҳо берилса шу нарса аён бўладики, Хитой меваларини ҳатто қурт ҳам емайди, демак бу хатар учун ҳақиқий далил ҳисобланади”- дейди Носиров.

Тожикистонга Хитойдан ташқари Туркия, Россия, Эквадор, Покистон ва қўшни Қирғизистондан ҳам мева-сабзавот маҳсулотлари кириб келади.  Маҳаллий минтақа ва субтропик ўсимликлардан олинган мева-сабзавот импорт ҳажми 25525 минг тоннани ташкил этади.

 2017 йилда Тожикстон меваларини Хитой бозорларига чиқарилиши хусусидаги  шартнома  лоиҳаси таклиф қилинган эди. Бироқ ушбу шартнома ҳалигача имзоланмади.

Тожикистонда  Фитосанитария қумитаси 29 декабр 2017 йили ташкил қилинган.

Туркистон:

Бир маълумотни ўзлаштиришдан олдин озгина тафаккур қилсак мақсадга мувофиқ бўлади. Келинг, мазкур хабар ҳақда бир фикр юритайлик.

Урфда “Қўшнинг тинч-сен тинч” деган ибратли зарбулмасал бор. Қирғизистонда 1 ой мобайнида давом этган Хитой босқинчилигига қарши акциялар ва норозилик намойишлари қўшни Тожикистон  аҳолисининг  тафаккурига ўз таъсирини ўтказди.

Тожик ҳукумати қўшнисида юз берган ихтилофни олдини олиш  мақсадида, гоҳ-гоҳида Хитойга қарши гўё  иқтисодий эмбарго қоидасини жорий  қилмоқда. Ҳар  қандай куфр тузумида  бўлганидек, “фидоий” журналистлар бу ишда биринчилирадан бўлиб жонбозлик кўрсатмоқда.

Хитойда ишлаб чиқарилган бир неча тонна болалар ўйинчоғи, таркибида заҳарли модда борлиги аниқлангач, ёқиб юборилди. Матбуот воситалари эса буни кун ора такрор такрор  намойиш қилди.

Энди эса, мева сабзавотларнинг зарарли эканлиги исботланмоқда. Бир қарашда бу яхши қадам бўлсада, аслида бу билан халқнинг ғазабини сўндиришмоқчи, шу ишлар билан уларда қаноат ҳосил қилмоқчи бўляпти.

Нега энди амалдаги ҳукумат Тожикистоннинг минглаган гектар экинзорлари хитойликлар томонидан ўзлаштириб олингани ҳақида лом-мим демайди? Ҳолбуки аслида ҳақиқий хатар Хитойнинг иқтисодий, сиёсий ва ҳатто ижтимоий босқинчилигида эмасми!?

 Қолаверса, айни пайтда Хитой меваларига ҳожат йўқ, Ўрта Осиё давлатлари ўзи Хитойга айланиб бормоқда, чунки ота-бобо деҳқонларимиз етиштирган табиий озуқа билан озиқлантирилган мева сабзавотлар энди  йуқ.

Охирги 15 йил давомида Хитой Ўрта Осиё мамлакатларига бактерияга қарши кимёвий дориларни сотиб улгурган, эндиликда Хитой меваларига деярли эҳтиёж йўқ, зеро   ўзимиздаги меваларни ҳам қурт емайдиган бўлиб қолган.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here