Бинали Йилдирим: Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги биз учун жуда муҳим

590
0

Бинали Йилдирим: Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги биз учун жуда муҳим

 Туркия бош вазири Бинали Йилдирим “Бабала ТВ”да тақдим қилинган теледастурда Шарқий Туркистон ва у ердаги мазлум мусулмонларнинг оғир аҳволи ҳақидаги саволарга жавоб берди. Йилдирим Шарқий Туркистон масаласи жуда нозик масала эканлигига диққат қаратар экан, бу борада турк ҳукуматининг кўзқараши аниқ эканлигини таъкидлади.

“Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги биз учун жуда муҳимдир. Шарқий Туркистонда ака-ука ва опа-сингилларимиз бор. Лекин улар террорга аралашсалар ҳамда Хитойнинг ҳудудий яхлитлик ва суверенитет ҳуқуқларига очиқ қарши чиқсалар, биз уларнинг бу ҳаракатларига ижобий баҳо бера олмаймиз”, деди Туркия бош вазири.

Бинали Йилдирим Пекин маъмурияти Уйғур мусулмонларга нисбатан ваҳшиёна муомала қилишига қарамай, Хитойнинг тарафини олиб, Шарқий Туркистондаги мусулмонларни “террорчи”га нисбат бериши барча жойларда, айниқса Туркия мусулмонлари назарида қаттиқ норозилик уйғотди. Ваҳолангки Хитойнинг Шарқий Туркистонда амалга оширган ва ҳозирда ҳам давом эттираётган жиноятларининг охири кўринмаяпти. Ҳатто сўнгги ҳафталарда ҳам, Шарқий Туркистонда минглаб мусулмонлар ҳибсга олинди ва олимлар қамоқхоналарда қийноқлар остида қатл этилди.

 Ҳизб ут-Таҳрир Туркия матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор ўзинининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Туркия бош вазирининг мазкур баёнотни танқид остига олди.

 “Шарқий Туркистон масаласи устида гап кетганда “Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети биз учун муҳим”, дея зулм ва қирғинга қарши ўз қадриятларини ҳимоя қилишга уринган мусулмонларни “террорчи”га чиқариш бир ҳукумат ва шу ҳукуматнинг бош вазири учун шармандаликдир!”, дея изоҳ қолдирди Маҳмуд Қор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here