Туркия Сурияга уруш билан таҳдид қилди

635
0

Туркия Сурияга уруш билан таҳдид қилди

 Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу агар Сурия армияси Афринда курд тузилмаларига кўмак берса, унга қарши ҳарбий ҳаракатлар амалга ошириш билан таҳдид қилди.

 Чавушўғлунинг айтишича, Анқара Сурия ҳукумат қўшинлари Афринни суриялик курдларнинг “Халқ мудофаа отрядлари”дан (YPG) тозаласа, уларнинг шаҳарга киришлари муаммо туғдирмайди. “Аксинча, агар улар YPG’ни биздан ҳимоя қилсалар, унда Туркия ва турк аскарларини ҳеч нарса тўхтата олмайди. Бу Манбиж ва Фротдан шарқдаги ҳудудларга ҳам тааллуқли”, деб айтган Чавушўғлу.

 18 февралда Reuters ахборот агентлиги суриялик курдлар ва расмий Дамашқ Сурия ҳукумат кучларининг Афринга кириши бўйича келишувга келишгани ҳақида хабар берган. Ушбу кучлар икки кун ичида Африн ва Туркия билан чегарада бир қатор позицияларни эгаллашлари таъкидлаб ўтилган.

 SANA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, яқин соатларда Афринга Сурия халқ кучлари отрядлари кириб боради. Улар аҳолини Туркиянинг тажовузига қарши курашда қўллаб-қувватлайди ҳамда Анқаранинг ҳудудни босиб олишига йўл бермайди.

 Бунгача YPG вакиллари Сурия ҳукумат кучлари билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаётганларини айтиб келганлар.

 Туркия 20 январдан бери Афринда курд тузилмаларига қарши ҳарбий амалиёт олиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here