Назарбаев қурол савдоси тўғрисидаги Нью-Йорк келишувини имзолади

527
0

Назарбаев қурол савдоси тўғрисидаги Нью-Йорк келишувини имзолади

 Оқўрда матбуот хизматининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев қурол савдоси тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

 “Давлат раҳбари томонидан Қозоғистон республикасининг “Қурол савдоси тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун имзоланди”, – дейилади хабарда.

 Қозоғистон ОАВ маълумотларига кўра, Келишув қуйидаги тоифалар доирасида оддий қурол-яроғларнинг барча турларига қўлланилади: жанговар танклар, жанговар зирҳли машиналар, катта калибрдаги артиллерия тизимлари, жанговар самолётлар ва вертолётлар, жанговар кемалар, ракеталар ва ракеталарни учириш қурилмалари, ўқ отар қурол ва енгил қурол-яроғлар.

 Келишувга мувофиқ ҳар бир иштирокчи давлат миллий назорат тизимини ташкил қилади ҳамда ундан фойдаланади, шунингдек, маълумот алмашиш бўйича миллий боғланиш марказини белгилайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here