بسم الله الرحمن الرحيم
МАЗЛУМГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ ҲУКМИ
Инсонлар устидан ҳукм чиқаришга фақат Яратгувчигина ҳақли, ким буни инкор қилади?! “Демакратия” деб олишиб, куфр фойдасига қилинган ҳукм тўғрими, куфрнинг ва хоинларнинг ҳукмлари адолатми?! Аллоҳ Таоло айтади:
مَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِهِ إِلَّا أَسْمَاءً سَمَّيْتُمُوهَا أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمْ مَا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍ
إِنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номларгагина ибодат–қуллик қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат-қуллик қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар. [12:67]
Яна айтади:
إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ وَلَا تَكُنْ لِلْخَائِنِينَ خَصِيمًا وَاسْتَغْفِرْ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا
“Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг. Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир”. [4:105,106]
Ёлғиз Аллоҳнинг ҳукмигина ҳақ деб ишониш мўминликдир. Аллоҳ Таоло айтади:
“Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирор мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”. [33:36]
Шунингдек, Уммат иши ҳақида беэътибор бўлиш ҳаромдир. Росулуллоҳ(с.а.в) шундай дейди:
«وَمَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ»
«Кимки мусулмонлар ишига қайғурмаса, у улардан эмас». (Хоким ривояти).
Шу кунларда бир муслима она ва унинг бегуноҳ фарзандлари ёрдам сўряпти, шунга мўминнинг мусобати қандай бўлиш керак, шариат нима дейди?
«مَنْ سَمِعَ مُسْلِمًا يُنَادِي يَا للْمُسْلِمِينَ وَلَمْ يُجِبْهُ فَلَيْسَ بِمُسْلِمٍ»
«Кимки бир мусулмоннинг эй мусулмонлар, дея ёрдам сўраётганини эшитсаю, унга жавоб (ёрдам) бермаса, у мусулмон эмас».
Қодир бўла туриб, ҳимоя қилмаган киши ёрдамсиз ташлаб қўйган бўлади. Муслимдаги Абу Ҳурайра(р.а.) ҳадисида:
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يَخْذُلُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ҳам ташлаб қўймайди…», дейилган.
Мусулмон киши қодир бўлса, қўлидан келган ёрдамини бериши, ҳатто ғойибона тарзда бўлса ҳам биродарининг обрўсини ҳимоя қилмоғи лозим. Абу Довуддаги Жобир (р.а) ривоятида Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлар:
مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ, وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ, إِلاَّ خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ, وَمَا مِنْ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ, وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ, إِلاَّ نَصَرَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ
«қайси бир мусулмон киши яна бир мусулмон кишининг обрўсига путур етказилаётган, ҳурмати топталаётган бир пайтда ёрдамсиз ташлаб кетса, унга Аллоҳнинг ёрдам беришини хоҳлаб турган бир пайтда Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлаб қўяди. қайси бир киши бир мусулмоннинг обрўсига путур етказилаётган, ҳурмати топталаётган бир пайтда унга ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдамини беради».
Мусулмонлар ишига ҳар бир мўмин аҳамият бериши вожиб бўлсада, лекин бу ишда ҳам ўз масъулияти бор. Бу ишлардаги жавобгарликни Аллоҳ Таоло имомлар ва раҳбарлар зиммасига юклаган. Ҳар қандай мўмин ҳар бир иш бўйича имомларга, раҳбарларга мурожаат қилиши ва уларни муҳосаба қилишлари вожиб. Бу масалада Росулуллоҳ(с.а.в) шундай деган:
«أَلاَ كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، …»
«Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир…».
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ(с.а.в) мункарни ўзгартиришга, ҳатто ҳокимнинг ҳато ишларини инкор этишга амр этдилар ва бу инкорни қодир бўлган ҳар қандай восита билан – қилич кўтариш даражасига бормаслик шартига кўра қўл билан, яъни мункарни йўқотиши талаб қилинади. Энди ўзида ожизликни хис қилса, унда мутлақо тил билан яъни ҳар қандай сўзлар билан ва агар қўл ва тилдан ожиз бўлса, қалб билан инкор этишини вожиб қилди. Ким инкор қилмаса, гуноҳда ҳокимга шерик деди. Бу фикр имом Муслим Абу Саъийд ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ (с.а.в)нинг сўзларидан олинган: «Сизлардан кимики мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга қудрати етмаса, тили билан ўзгартирсин. Бунга ҳам қудрати етмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу эса иймоннинг энг заифидир». Яна Росулуллоҳ(с.а.в) шундай дедилар:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва золим ҳокимга қарши туриб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир».
Яна Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Икки тоифа инсонлар борки, агар улар тузалиб ўнглансалар, инсонлар ҳам ўнгланадилар. Агар улар бузилсалар, исонлар ҳам бузилади. Улар уламолар ва амирлардир». («Ал-Ҳиля» китобида Абу Наъим ривоят қилди).
Шариат ҳукмларини инкор қилиш куфр бўлиб, шаръий далилларга асосланмаган ҳукмнинг хеч қандай эътибори йўқ. Шунинг учун Абу Ҳанифа (р.а.) “мени гапим ҳадисга зид чиқса, ҳадисни ушланглар. Мени гапимни деворга уринглар, ҳадис менинг мазҳабимдур” деганлар. Росулуллоҳ(с.а.в) шундай деди:
«وَمَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ»
«Ким бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса у рад қилинади».
Муттақий