Тони Блэр Ислом системасини Ғарб учун энг катта таҳдид демоқда

153
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тони Блэр Ислом системасини Ғарб учун энг катта таҳдид демоқда

«RT арабик» веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 29 муҳаррам, милодий 2021 йил 6 сентябр душанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Собиқ Британия бош вазири Тони Блэрнинг фикрича, «Ислом идеологияси Ғарб давлатлари ва умуман халқаро ҳамжамият учун асосий хавфдир».

Душанба куни Блэр «RUSI» (Британия Хавфсизлик ва Мудофаа) институтида қилган нутқида дунёни «фундаменталистик мафкурага қарши курашда ягона манҳаж ишлаб чиқиш»га чақирди.

Блэр яна бундай деди: «Исломизм, хоҳ мафкуравий шаклда бўлсин, хоҳ куч ишлатувчи шаклда бўлсин, бизнинг хавфсизлигимиз учун биринчи даражадаги таҳдиддир. Бу таҳдид биздан узоқда бўлса-да, агар уни жиловлаб олинмас экан, бизга албатта етиб келади. Буни 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари тасдиқлаб турибди».

Роя:

Тони Блэр Ислом Умматида бўлаётган реакцияларни тушуниб етди. Бу реакцияларнинг яқиндагиси Ғарб ва АҚШнинг босқинчилар қабристони бўлган Афғонистонда мағлубиятга учраганини, ўз навбатида, бу нарса буюк Ислом Умматининг жонли умматлигига, унинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали ўзининг ҳазорий лойиҳасини маҳкам ушлаётганига далолат қилаётганини ҳам англаб етди.

Шунинг учун Блэр мустамлакачи кофир Ғарб раҳбарларини исломий мафкурадан огоҳлантирмоқда. Шунингдек, мағлубият ўзларига ҳам яқинлашиб келаётганидан, мусулмон юртларидан уларни қувиб чиқариб, мусулмонлар орасида кенг тарқатишга уринишаётган фикрлари билан қўшиб ҳаммаларини супуриб ташлашидан огоҳликка чақиряпти.

Роя газетасининг 2021 йил 15 сентябр чоршанба кунги 356-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here