АҚШ Мисрга 100 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи

715
0

АҚШ Мисрга 100 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи

Америка Қўшма Штатлар ва Миср ўртасида 100 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақида АҚШнинг Қоҳирадаги элчихонаси тарафидан берилган ёзма баёнотда маълум қилинди.

“Икки мамлакат ўртасидаги бу ҳафта имзоланган келишувлар Миср ҳукумати учун иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва хусусий секторларни ривожлантириш ҳамда иш ўринларини яратиш учун катта имкониятдир”, дейилади баёнотда.

АҚШ ўтган ойда инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида ривожланиш амалга оширилмаганлигини рўкач қилиб, Мисрга кўрсатиладиган ёрдамлар борасида “95,7 миллион долларни тўламаслик ва 195 миллион долларни эса кечиктириш” ҳақида қарор қабул қилган эди. Аммо мазкур баёнотда қайд этилишича, АҚШ Мисрда 40 йилдан буён соғлиқни сақлаш, ўқув ва иш ўринларини яратиш соҳаларида фаолият кўрсатиб келаётган Халқаро тараққиёт агентлигининг дастурларини ривожлантириш ва рағбатлантириш учун катта миқдорда маблағ ажратган.

Миср ҳукумати ҳозирда барча иқтисодий имкониятларни ўстириш ва иш ўринларини яратиш учун мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширганлигини даъво қилмоқда.

Миср ва Исроил ўртасида 1979 йилда амалга оширилган Кемп-Девид иттифоқининг шартларига кўра, АҚШ Мисрга ҳар йили 1,5 миллиард доллар ёрдам кўрсатиши лозим. Миср эса бу ёрдамнинг катта қисмини ҳарбий қисмга сарфлашни ўз зиммасига олган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here