Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти кампания бошлади

548
0

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Ямандаги миллионлаб болаларнинг ўз юртлари устида кетаётган ваҳшиёна уруш сабабли азоб-уқубатлар чекаётганига халқаро диққат-эътиборни қаратиш мақсадида кампания бошлади. Мана, икки йилдан ошди, бутун халққа аянчли вайроналар қолдираётган бу урушнинг асосий қурбонлари яманлик бегуноҳ болалар бўлиб қолмоқда. Улар бошига тушган бу кураш асоратларининг даҳшатлилиги сабабли халқаро ёрдам агентликлари айни инсоний офатга қарши «болалар бўҳрони» кампаниясини бошлашди. БМТга кўра, ҳозирда Ямандаги болаларнинг 80 %и инсонпарварлик ёрдамига жуда муҳтож. Бир томонда Саудия етовидаги коалиция кучлари ҳаво ва қуруқликдан қамал қилган бўлса, иккинчи томондан, ўзаро курашаётган томонлар юртнинг Адан ва Ҳадида шаҳарларидаги асосий портларини талашишмоқда… мана шу икки нарса 17 миллион кишининг очарчилигига, тўйиб овқатланмайдиган болалар 2.2 миллионни ташкил қилишига сабаб бўлди, соғлиқни сақлаш тизими, санитария, сув таъминотининг ишдан чиқишига олиб келди… 7 миллион бола етарли тиббий ёрдамдан, 8 миллиондан зиёди тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлди, бунинг устига, одатда болалар кўпроқ чалинадиган қотил холер эпидемияси тарқалди… бутун Яман бўйлаб бу касалга чалиниш ҳолати 425000га етди, уларнинг тўртдан бирини болалар ташкил қилмоқда… олдини олиш мумкин бўлган айни касалликдан ўлиш ҳолати 2000га етди, уларнинг ҳам тўртдан бирини болалар ташкил қилмоқда… Болаларни Қутқариш ташкилотига кўра, ҳар 35 сонияда 1 бола айни касалга чалинмоқда, ЮНИСЕФга кўра, ҳар 10 дақиқада беш ёшга тўлмаган болалардан биттаси олдини олиш мумкин бўлган сабаблар туфайли ўлмоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар Жамғармаси ва Жаҳон Озиқ-оқат Дастурининг жорий йил 26 июлда чиқарган қўшма баёнотларида «дунёда энг ёмон тарқалаётган холера дунёда энг гуманитар инқироз бўлаётган бир пайтда бўлмоқда», дейилди. Буларнинг барчаси уруш сабабли 4000 боланинг бевосита ўлимига ва жароҳатланганига қўшимча бўлди, бироқ бу шафқатсиз урушнинг охири кўринмаяпти!!

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти бошлаган айни кампания яна шуларни ҳам фош этадики, бу уруш нафақат тоифачилик уруши, нафақат «терроризм»га қарши уруш, нафақат регионал кучлар ўртасидаги сиёсий эгоистик мақсадларини қондириш йўлидаги жанговар кураш, балки шу билан бирга, Яман устида кетаётган халқаро мустамлакачилик кураши ҳамдир. АҚШ билан Британия ўртасидаги бу курашда иккала давлат ҳам Яманда бир-биридан кўра кўпроқ стратегик нуфузни қўлга киритиш учун ўзларининг маҳаллий ва регионал малайлари ёрдамида уруш оловини ёқишмоқда. Шунинг учун яманлик бегуноҳ болалар қурбонликлари, маҳаллий кучлар ва уларнинг Британия ва Америкадаги хўжайинларининг эгоистик манфаатларига хизмат қилмоқда. Қурол ва урушлар ясовчи, ахлоқан бузуқ бу давлатларнинг ўзлари эса, яманлик болалар қирғинига, очлигига ва азоб-уқубатлари ҳажмига ўзларининг молиявий ва сиёсий ютуқлари йўлидаги мақбул-оддий тўлов, деган эътиборда қарашмоқда!! Демак, бундай қирғинбарот урушга чек қўйиш учун капиталистик Ғарб ҳукуматлари ва халқаро ҳамжамиятга нега сиёсий истак етишмаётганининг сабаби ҳам, асосий ахборот воситаларининг бу курашни нега жуда оз ёритаётгани сабаби ҳам, бинобарин, бу уруш эртага унутиладиган урушга айланувчи уруш экани сабаби ҳам, буларнинг барчаси шу молиявий ва сиёсий ютуқлар билан изоҳланади!

Шунингдек, аёллар қаноти бошлаган кампанияда, Исломда ҳаром қилингандек, мусулмон мусулмон биродарини ўлдираётган бундай урушга чек қўйишга чақирилади, мусулмонлардан, уларнинг уламолари ва армияларидан зудлик билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш талаб қилинади. Чунки юртларимизга бўлган мустамлакачилик аралашувларига чек қўйишга, сиёсий манфаатларга қурол бўлаётган тоифачилик фитнасини кўмишга, Умматни бўлиб юбораётган сохта чегараларни йўқ қилишга, ўнлаб йиллар давом этган илмоний бошқарув сабабли мусулмонлар ўртасида кечаётган кураш ва ихтилофларга якун ясашга ёлғиз Халифалик давлатигина қодир.

Ва ниҳоят, ушбу кампания Яман заминининг Халифалик давлати замонларида эришган фаровонлик, хавфсизлик ва барқарорлик тарихини намойиш қилади, Халифалик давлатининг яманлик болалар ва уларнинг оиласига салбий таъсир кўрсатаётган бугунги сурункали муаммоларни қандай ечишини баён қилади. Шунинг учун биз сизларни ушбу кампаниямизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз, зеро, уни қуйидаги манзил орқали кузатиб боришингиз мумкин:

https://www.facebook.com/womenandshariahA/

 

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here