Сапар Исаков бош вазир бўлди

0
577

Сапар Исаков бош вазир бўлди

 Парламентдаги коалицион кўпчиликдан бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатилган Сапар Исаков парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида бош вазирликка тайинланди.

 Исаков коалиция йиғилиши давомида Миллий банк раҳбари Толкинбек Абдигуловга бош вазир ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Темир Жумакадировга – куч блокига жавоб берувчи бош вазир ўринбосари, Давлат энергия компанияси раҳбари Дуйшенбек Зилалиевга – иқтисодий масалалар бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилди.

 Шунингдек, мамлакат президенти девонининг молиявий-иқтисодий таҳлил ва ривожланишни мониторинг қилиш бўйича раҳбар Артём Новиковга иқтисодиёт вазирлиги раҳбари лавозими таклиф этилди.

Унинг сўзларига кўра, ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ва ИИВ раҳбари Улан Исроилов ўз лавозимини сақлаб қолди.

NO COMMENTS