Раққада “жимгина” қатлиом амалга оширилмоқда
АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Раккада беш марта фосфор бомбаси билан ҳаво ҳужуми уюштирди. Хабарларда айтилишича, сешанба кечаси уюштирилган ҳужумда Ракканинг тинч фуқаролари яшаётган маҳаллалари нишонга олинган. АҚШнинг тинч аҳоли устига оқ фосфор ёғдирганининг тасвирлари маҳаллий манбалар тарафидан ҳам тарқатилди.
Ундан бир кун аввал, яъни душанба куни АҚШ амалга оширган фосфор бомбаси ҳужуми ҳам бир қанча тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан аёллар ва болаларнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Номига бўлса ҳам, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ҳюман Райтс вотч ташкилоти сўнги мурожаатларида Америка Қўшма Штатларини фосфор бомбаларидан фойдаланишни бас қилишга чақирди.
АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ҳаводан мусулмонлар устига ажал уруғларини сочар экан, қуруқликдан эса, АҚШнинг мададига таянган ПЙД жангчилари қирғин олиб боряпти. Фосфор бомбаси ортида очилган каридордан кириб бораётган ЙГП кучлари ҳар бир уйда бирма-бир кириб инсонларни қийноқларга солмоқда, кўчаларнинг ўртасида ҳар турли ваҳшийликлар билан қатл этмоқда. Баъзи инсонларни автомобилларда судраб ўлдираётган бўлса, баъзиларини юқоридан пастга ташлаб ўлдиряпти. Яна баъзиларини сувларга оқизмоқда. Хуллас кўнгиллари тусаган услуб билан қирғинларни амалга оширишмоқда. Уар ИШИД баҳонасида амалга ошираётган қирғинлардан ҳатто ёш болалар ҳам омон қолмаяпти. Аммо бу қирғинлар ҳақида оммавий ахборот воситалари сукут сақлашмоқда.