Генерал Данфорд кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди

611
0

Генерал Данфорд кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди

  АҚШ Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Джозеф Данфорд аввал эълон қилинмаган ташриф билан  Қобулга келди.

  Бир неча кун давом этадиган ташриф мобайнида  генерал Джозеф Данфорд Афғонистон расмийлари, шунингдек, америкалик ҳарбий раҳбарлар ва каолиция кучларининг бошқа қўмондонлар билан учрашади.

  Халқаро каолиция кучлари 2014 йилнинг декаби ойида Афғонистондаги жангавор ҳаракатларини тўхтатган эди. Аммо хорижий ҳарбийларнинг Афғонистонни тарк этиши мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни издан чиқариши мумкин эди.

  Америка ОАВларининг хабар қилишича, АҚШ мудофаа вазири Джеймс Мэттис хукумат кучлари ва толиблар ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлардаги, ўз ибораси билан айтганда “боши берк кўча”ни бартараф этиш мақсадида, яна 3000–5000 нафар ҳарбий хизматчини Афғонистонга юборишни режалаштирмоқда.

  Айни дамда Афғонистонга 8400га яқин АҚШ ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here