Туркия ва Хитой ўртасида янги шартномалар имзоланди

525
0

Туркия ва Хитой ўртасида янги шартномалар имзоланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Хитойнинг пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Камар ва йўл” Форумига иштирок этди. Айни мавзу ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб берган Эрдоғанга кўра, қуруқлик ҳамда денгиз йўли савдоси учун кўплаб мамлакатларнинг инфратузилмасини ривожлантириш кўзда тутилган ушбу лойиҳа терроризмни ер билан яксон қилади.

“Жуда кенг географияда амалга ошириладиган ушбу ташаббус иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий соҳада бир-бири билан боғланган янги тизим таъсис этилишини англатади”, “Айниқса, дунёда ривожланиб бораётган терроризмга қарши тузилган бу лойиҳа терроризмни яксон этадиган лойиҳа бўлади. Ҳар ким учун фойда келтирадиган бу ҳамкорлик модели муваффақиятли бўлади, деб ўйлайман. Биз Туркия сифатида, бу лойиҳани ҳар қандай шаклда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, деди Эрдоған.

Хитой билан “жиноятчиларни ватанига қайтариш” борасида ҳам битим имзоланди. Битимга кўра, БМТ қочқинлар олий комиссари рўйхатида бўлганлар ва Европа Иттифоқи рўйхатида бўлганлардан бошқалари биринчи этапга қўйилади. Булардан бошқалари вазиятга қараб экстрадиция қилинади. Бундан ташқари қонуний тарзда ўз юртига топширилиши керак бўлганлар бўлса, албатта ўз давлатига қайтарилади.

Жиноятчиларни қайтариш битими бошпана излаб Туркияга келган Шарқий Туркистонлик мусулмонларни Хитой ҳукуматига топширишни ҳам ўз ичига олади. Хитой ҳукумати эса Шарқий Туркистондан қочиб, Туркиядан бошпана топган мусулмонларга террорчи сифатида жазо бериши ҳеч кимга сир эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here