Ҳамас янги сиёсий дастурини эълон қилди
Ҳамас ҳаракатининг етакчиси Холид Машъал Қатар пойтахти Доҳада ташкил қилинган матбуот анжуманида Ҳамаснинг янги сиёсий ҳужжатини эълон қилди. Ҳужжатда 2007 йилдан бери Ғазо бўлгасини бошқариб келаётган Ҳамас ҳаракати биринчи марта 1967 йилда босиб олинган ҳудудлар ичида тикланадиган Фаластин давлатини қўллаб-қувватлаши олға сурилди. Исроил 1967 йилда Миср, Иордания ва Сурия билан қилган жанг натижасида Ғарбий Соҳил, Ғазо ва Шарқий Қуддусни босиб олган эди.
Исроилни йўқ қилишга бўлган чақириғидан ҳам воз кечганлигини маълум қилган Ҳамас ҳаракатининг раҳбари Холид Машъал ўзаро кураш яҳудийларга эмас, “сионист босқинчилар”га қаратилганлигини қўшимча қилди.
Ҳужжатда Ҳамаснинг Фаластин сафларини бирлаштириш, кўппартиявийлик, демократик танлов ва ўзаро диалог асосида муносабатлар юритишга ишонч билдирилди.
Ҳамас лидери Машъал ўзининг Твиттер ҳисобида ҳам “Ҳамас кенг иштирокли демократияга ишонади ҳамда ўзаро диалог ва бошқалар билан яшашга тайёрдир” дея ёзди.
Ҳамаснинг ушбу “Сиёсий Ҳужжат”и Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Вашингтон сафаридан олдин эълон қилинди.
Айни пайтда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғлу Турк ҳукумати Ҳамасга қуролларини ташлаб, Исроил билан музокаралар бошлаш учун босим ўтказганлигини маълум қилди. Чавушўғлига кўра, Ҳамас ҳаракати Исроилни тан олиб, парламент сайловлари ўтказишга тайёр эканлигини билдирган.
Туркистон:
Ҳамас ҳаракати тузилганда Ислом Уммати ундан яхшиликни кутган эди. Чунки у пайдо бўлган кунининг эртасидаёқ «Осло» шартномасидан юз ўгирганлигини эълон қилди. Буни кўрган мусулмонлар “Ҳамас Масжидул Ақсони яҳудлар ифлослигидан озод қилади”, деб ўйлашди. Аммо Ҳамас бундай нияти йўқлигини умматдан яшириб келди. Унинг раҳбарлари Умматнинг умидини пучга чиқариб, муқаддас тупроқни арзимаган мансаб ва мартабалар эвазига сотиб юбордилар.
Тўғри, Ҳамас ўтган асрнинг 80 йиллари охирларида Фаластинни яҳудлар чангалидан озод қилиш учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни эълон қилди. Бироқ вақтлар ўтиши билан унинг йўналиши ўзгара бошлади. Бора-бора у ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши тил бириктирган давлатларнинг кўрсатмаларига мувофиқ иш юритадиган бўлиб қолди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Фаластин муаммоси фақат Ислом аҳкомлари асосидагина ҳал этилади. Чунки Фаластиндаги курашнинг асоси ақидага бориб тақалади. Яъни, яҳудийлар мусулмонларнинг ерларини диний нуқтаи назардан келиб чиқиб босиб олдилар. Шунинг учун унга Фаластин муаммоси деб эмас, Исломий Уммат муаммоси деб қаралади. Чунки Фаластин ери барча мусулмонлар ҳимоя қилишлари лозим бўлган хирожий ердир. Ким бўлишидан катъий назар унинг бир қаричидан ҳам воз кечишга ҳаққи йўқ. Ҳамаснинг юқорида тақдим қилган ҳужжати эса Ислом нуқтаи назаридан сариқ чақага ҳам олинмайди.