АҚШ ва Британия нуфуз талашмоқда, оқибатда Яман халқи ҳалок бўлмоқда

741
0

АҚШ ва Британия нуфуз талашмоқда, оқибатда Яман халқи ҳалок бўлмоқда

Мустамлакачи АҚШ ва Британиянинг нуфуз талашуви сабабли Яманда мазҳабчилик ва маҳаллийчилик фитналари аланга олди. Натижада Яман халқининг бошига тушмаган кулфат қолмади. Очлик, касаллик, танқислик, ўлим, вайроналар, турли жиноятлар, ва ҳоказо. 20 миллион кишининг ҳаёти таҳлика остида қолмоқда. Улар асосий хизматлардан ҳам фойдалана олишмайди. Хавфсизлик, озиқ-овқат, таълим, соғлиқни сақлаш, сув ва электр каби асосий эҳтиёжлардан ҳам маҳрум. Буларнинг барчаси АҚШ ва Британия ўртасидаги можаролар туфайли юзага келмоқда.

Салкам икки йилдан буён давом этиб келаётган жанг Яманнинг мўрт иқтисодиёти ва инфратузилмасини тор-мор қилди. Хусусий муассасалари, заводлар ва кўплаб иш жойлари инқирозга учради. Натижада, ишсизлик ортиб, деярли кундалик асосий эҳтиёжларни қондириш ҳам мумкин бўлмай қолди. 27 миллионлик Яман аҳолисининг 20 миллиони ёрдамга муҳтож. 5 ёшдан кичик болалар орасида ўртача ҳар ўн дақиқада битта бола очликдан жон таслим қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳисоботида келтирилишича, олдини олиш мумкин бўлган сабабларга кўра, ўтган йили 63 минг яманлик вафот этган. Уларнинг аксарияти тўйиб овқатланмаслик туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, қарийб 7,3 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож. Икки миллиондан ортиқ болалар ва чақалоқлар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Бу 2015 йилга нисбатан 63% ортиқдир.

Бундан ҳам ёмони, баъзи давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган ёрдамлар муҳтож одамларга етиб бормай, қора бозорларда сотилади. Бу эса Яман халқининг бошига тушган азоб-уқубатларни яна-да кучайтирмоқда.

Яман аҳолисининг бошига келган бу мусибатлар АҚШни ҳам Британияни ҳам асло қизиқтирмайди. Уларни фақат ўз манфаатларигина қизиқтиради холос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here