БМТнинг асл башараси очилишда давом этяпти
БМТ хавфсизлик кенгаши Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги оғир вазиятни муҳокама қилиш учун шошинич йиғилиш ташкил қилди. Йиғилишда сўзга чиққан БМТ бош котибининг гуманитар алоқалар бўйича ёрдамчиси ва фавқулодда ҳолатлар бўйича координатори Стивен О’Бриен БМТ хавфсизлик кенгаши Сурия инқирознинг миллионларча кишилар устидаги ҳалокатли таъсирини камайтириш, гуманитар ёрдам етказиб бериш ва инсонларни ҳимоя қилиш талабларига кўз юмиб келаётганлигини билдирди.
Айни пайтда Суриянинг Кунейтра минтақасида БМТ тинчликпарвар кучлари Асад аскарлари билан бирга юрганлиги ва бирга суратга тушганлиги интернет сайтларида тарқатилди. Сурияда тинчлик ўрнатиш давоси билан келган БМТ тинчликпарвар кучларининг дунё кўз ўнгида Суриянинг тинч аҳолисини қирғин қилаётган Асад аскарлари билан апоқ-чапоқлигини суратлардан билиб олиш қийин эмас. БМТ тинчликпарвар кучлари билан Асад аскарларининг бир бирига бўлган илиқ муносабати ва ёнма-ён суратга тушишлари БМТ тинчликпарвар қўшинлари қўмондони Том Карреманснинг 1995 йил Сиребриница қатлиомини амалга оширган Серб қўмондони Ратко Младич билан нинг ёнма-ён суратга тушиганини эсга солади.
Туркистон:
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг уруш гирдобига тушиб қолган минтақаларга армия жўнатиши, ўзлари даъво қилганларидек, инсониятни ва халқлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва ўша минтақаларда тинчлик ўрнатиш учун эмас, балки уларнинг чизган чизиғидан юрган ва уларнинг мақсадларини, манфаатларини рўёбга чиқараётган кимсаларнинг ёнида туриб, уларни қўллаб-қувватлаш учундир. Худди шундай ҳолат Босния ва Герцеговинадаги Болқон урушида ҳам яққол кўзга ташланган эди. Чунки ўшанда БМТ тинчликпарвар кучларининг қурол-аслаҳалар ва уруш жиҳозлари билан сербларга ёрдам берганлиги ва уларга мусулмонларнинг стратегик позицияларини маълум қилиб турганликлари фош бўлиб қолган эди.
Айниқса, Серблар тарафидан аёллар ва болаларни ажратмай, оммавий қотиллик амалга оширилган Сиребриница қатлиоми БМТнинг асл башарасини очиб берди. Ўшанда БМТ тинчликпарвар кучлари Сребреницани “хавфсиз минтақа” деб эълон қилиб, у ерга аксарияти аёллар ва болалардан иборат ўн минга яқин мусулмонларни жойлаштиргандан сўнг, шаҳарни Сербларга топшириб, чиқиб кетганлиги фактлар билан тасдиқланган. Ҳатто Гаага суди ҳам бир ҳафта давом этган қирғинни қатлиом сифатида қабул қилди, аммо Сербларнинг жавобгарликка тортилмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Шаҳарни Сербларга топширган БМТ тинчликпарвар кучлари қўмондони Том Карреманснинг эса бироз ўтиб мартабаси кўтарилган эди.
Мана шундан кейин ҳам тинчлик ўрнатишни БМТдан кутаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин?