Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 позиция бўйича келишувга эришди

0
557

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 позиция бўйича келишувга эришди

  Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг давлатлараро чегаранинг делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича ишчи гуруҳлари икки мамлакат ўртасидаги давлат чегарасининг яна 7 та баҳсли участкаси бўйича келишувга эришдилар. Фарғона шаҳрида 8-13 ноябрнь кунлари икки томонлама учрашув якуни ортидан шундай натижаларга эришилган.

 Октябр охирида томонлар давлат чегараси чизиғининг 49 та участкаси бўйича келишгандилар. Шундай қилиб, 13 ноябрга қадар икки томон позициялари 56 та участка бўйича мос келмоқда.

 Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда давлат чегараларининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди.

 Учрашувлар якунларига кўра тегишли баённома имзоланди ва бошқа мувофиқлаштирилмаган участкалардаги дала топографик-ер тузиш ишларини ўтказишнинг режа-жадвали келишиб олинди.

NO COMMENTS