Қирғиз ҳукуматининг кирдикорлари

896
0

Қирғиз ҳукуматининг кирдикорлари

Қирғизистон ҳокимияти мамлакатда кутилаётган сиёсий инқироз олдидан мусулмонларга қарши чалғитувчи провакацион ҳаракатлар бошламоқчи. Бакиевнинг режими ҳам худди шу йўлдан бориб, шайх Муҳаммад Рафиқ Камоловни отиб ўлдирган эди

Туркистон:

Қирғизистонда Бакиевларнинг режими Атамбаевникидан анча кучли эди. Лекин шунга қарамай, у кутилмаган ҳолда тез ва қисқа муддат ичида қулатилди. Баъзилар буни мусулмонларнинг, хоссатан Рафиқ қори Камоловнинг қарғишига қолгани билан изоҳлаб, Аллоҳнинг динига осийликнинг оқибати, дея баҳолашди.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилнинг 8 август куни Жаниш Бакиев томонидан уюштирилган махсус амалиёт чоғида, Қорасу район бош имом хатиби шайх Рофиқ Камалов Ўш шаҳрида Ўзбек ва Қирғиз махсус ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилган эди. Ҳукумат бу қотиллик ортидан юзлаган мусулмонларни экстремист, террорист деб қамай бошлаган эди. Етакчи режим вакиллари ҳар сафар сиёсий инқирозга учрай бошлаганида, Ислом ва мусулмонларни мамлакат учун қўрқинчли ваҳима қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб кўришади.

Атамбаев Қирғиз элитасини иккига бўлиб юборди. Ўзи бир четга чиқиб олиб, бир элита вакилларининг бир нечта бўлакларга бўлинган қисимлари ўртасидаги кураш натижасини кутиб турипти. Бу кураш борган сари улар учун ҳаёт мамот курашига айланиб боряпти. Улар бир неча бўлакларга бўлиниб олишди. Президент тарафдорлари учун Атамбаев бир байроқ сингари бўлиб қолди. Унинг қуввати ва таъсири кун сайин заифлашиб боряпти. Президент тарафдорлари эса, ўзларига қарши тарафларнинг сиёсий қувватлари олдида эсанкираб қолишяпти. Кучли сиёсий ва ҳарбий фигуралар бирин кетин мухолиф кучлар тарафига ўтиб кета бошлади. Бошқа давлат арбоблари ҳам бир четда туриб, расмий етакчи гуруҳ томонига бир қадам ҳам босмай, иккиланиб туриб қолишди. Мавжуд тажрибасиз ва сиёсий ўта заиф ҳокимият вакиллари бу жангда мағлуб бўлишса, уларни нималар кутаётганини тасаввур қилишяпти.

Шунинг учун бу тажрибасиз давлат етакчилари Ўзбекистон ва Тожикистон сингари бир неча ўн йиллар мобайнида тикланган авторитар режимлар ҳам амалга ошира олмаётган амалиётларни режалай бошлашди. Улар номини сир тутган бир ИИМнинг 10 бўлимида ишлаётган орган ходими томонидан, 18  ёшгача бўлган мусулмонларни масжидга киритмаслик таклифи билан чиқди. Бу таклиф ҳукумат томонидан атайин кўтарилган провакацияга чақириш мақсадидаги популистик ва чалғитувчи манёвр бўлди, десак тўғри бўлади. Мақсадлари масжидларни милиция назорати остига олиш орқали мусулмонларнинг жиғига тегишдир. Улар мусулмонлар томонидан ҳукуматга қарши бирор бир моддий ҳаракат содир бўлишини кутишади. Балки каттароқ кенг миқёсда қаршилик акцияларини провакация қилишни умид қилишаётган бўлиши мумкин. Бу билан мамлакатда ИИМ ва ҳарбий кучлар структураларининг таъсир қувватларини янада кучайтириб олишни кўзлашмоқда.

Яқинда, ички ишлар вазири Қашкар Жунусалиевнинг ишдан бўшатишларини сўраб ўз ихтиёри билан ариза ёзгани ҳам уларнин шундай мақсадлари борлигига далолат қилади. Вазир ўз аризасининг сабабини, “мендан баъзи бир фуқороларни ноқонуний қамоққа олишимни талаб қилишаяпти”, деган маънода изоҳлади.

 Ички ишлар вазирлигига Суюн Омурзаковни олиб келишни режалаштиришмоқда. Омурзаков ҳозир Атамбаевчилар командасининг ишончли вакилидир. У илгари Бакиевчилар билан бирга эди. Бакиевнинг охирги кунларигача улар тарафда бўлиб, сўнг Москва шаҳрига қочиб кетган эди. У ердан ўз юртига Мельс Мирзакматов Ўш шаҳрини етаклай бошлаганида қайтиб келди. Омурзаковнинг ҳозирги ҳолати ҳам аввалги ҳолатига ўхшаб боряпти. У яна мавжуд президентга бор будини тикиб юборди. Президентни ва унинг атрофидагиларни рози қилиш учун ўз тақдирини президент тақдирига боғлаб олди. Омурзаков учун худди Илмиянов, Ниязов сингари ортга йўл қолмади. Президентнинг бу командаси тажрибасиз, халқаро ва ҳатто ички сиёсатда ҳам обруй ва эътиборсиз бўлишига қарамай, ўз жонларини сақлаб қолиш учун ҳам, тиш тирноғи билан етакчиликни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. 

Ўзлари шу ҳолатда бўла туриб, Ислом ва мусулмонларга қарши кураш очишмоқчи. Бу услуб дунё куфр системасининг оламда машҳур услуби эканлиги боис булар ҳам шу йўналишни танлашмоқчи. Орган ходимларини мутлақ ўз қўлларига олишяпти. Суд ва прокуротура ҳам қисман тасирлари остида. Демак, мусулмонларни жамиятда ваҳима қилиб кўрсатиш амалиётини бошлашга тайёрланишяпти.

Бунинг учун улар мумкин қадар мусулмонларни жиғига тегадиган ишларни бошлашади. Сўнг мусулмонлар бир оз жумбушга келиб, ҳақ ҳуқуқларини талаб қила бошлаганда ва орган ходимлари уларни масжиддан тўсган пайтда қаршилик қила бошлаганда, ўзлари яна қўпорув амалиётларини бирин кетин давом эттира бошлашади. Чунки мусулмонларни масжиддан тўсиш, Қирғизистонда кераксиз ва амалга ошириб бўлмайдиган манфаатсиз услубдир. Бу услуб фақат провакация мақсадида амалга оширилиши мумкин.

Агар эси-ҳушини йиғиб олишса, бу ифлос мақсадларидан воз кечишади. Куфрнинг креслоларини бизларга кераги йўқ. Ўзларинг бир бирларинг билан куфр услублари ва қонунларига мувофиқ талашаверинглар. Йўқ ердан биз мусулмонларни ўрталарингга тиқиштириб, мамлакатни пароканда бўлишига сабабчи бўлманглар. Ҳеч бўлмаса тарих ва келажак авлодларинг олдида обруйларингни сақлаб қолинглар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here