Сиёсий доира ва унинг жамиятга бўлган таъсири ва аҳамияти

384
0

Сиёсий доира ва унинг жамиятга бўлган таъсири ва аҳамияти

Ўзбекистон ва Қирғизистон сиёсий доирасининг ҳозирги ҳолати ҳақида

Туркистон:

Сиёсий доира — сиёсий ҳабарлар, сиёсий ишлар ва сиёсий ҳодисаларни кузатиб, фикр билдирадиган ва жамият ишларини шу фикрлар асосида бошқарадиган кишилар доирасидир. Яъни ҳоким бўлган ва ҳокимиятда бўлмаган сиёсий кишилар доирасидир. Сиёсий кишилар яшаётган бу доира сиёсий доира деб аталади. (Turkiston.net сайти кутубхонаси, “сиёсий фикрлар” китобидан олинди).

Каримовнинг ўлими ортидан бўлаётган сиёсий ўзгаришлар Ўзбекистондаги сиёсий доиранинг россияпараст қирраларини кучайтира бошлади.  Каримовдан қолган режим Мирзиёевни мамлакат етакчилиги томон илгари сурди. Ўзбекистон режими бундан кейинги фаолиятида ҳам Ғарб томонга суяна олмайди. Чунки бу режим Ғарб олами уларга қўядиган талабларни, ҳатто бир қисмини ҳам бажара олмайди. Негаки, Ўзбек халқининг бу режимга нисбатан салбий ва касоскорлик муносабати ўта кучлидир. Халққа озгина эркинлик берилиши, ҳатто фикрий эркинлик берилиши ҳам уларни ҳалокатли ҳолатга олиб боришини яхши билишади. Шунинг учун Ўзбек режими ҳозирги ҳолатида Россияни авторитар режимига суянишни ўзи учун ягона  ечим деб билади.

Россия Ўзбек режимининг оёққа туриб олиши учун Қирғизистонда ўта хавфли муҳит бор эканидан хавотирлана бошлади. Қирғизистон Марказий Осиёда демократик принциплар ёрдамида Ғарб сиёсий доираси очиқ шаклланиб бораётган деярли ягона минтақа бўлиб турипти. Каримовнинг ўлими Путинни минтақада шошилинч ҳаракатлар бошлаб юборишга мажбур қилди. Путин Қирғизистонга ва унинг ҳозирги призиденти Алмаз Атамбаевга бўлган эътиборини кучайтирди. Атамбаев жуда катта ва кўп хатолар қилаётганига қарамай, Путин ҳозир уни алмаштира олмайди. Демак, уни шу сиёсий заиф ҳолатида ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Аслида Путин учун Атамбаевнинг зиғирчалик қадри йўқ. Россия бутун минтақада стобил ҳолатни ушлаб туриш орқали Ўзбек режимини илгариги бошқарув системасини ҳолида ушлаб қолишга қаттиқ ҳаракат қилади.

Шунинг учун Путин Атамбаевни авторитар режим ўрнатиш сари тез ва хотиржам ҳаракатланишга чақирди. Яъни қўрқмай, ўз йўлида ғов бўлиб турган мухолиф кучларга қарши репрессивроқ ҳаракатланишга, шунинг билан мамлакатда россияпараст сиёсий доирани кучайтириб боришга кўрсатма берди.

Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонга парралел равишда Россия билан алоқаларни кучайтириш ортидан у ердаги ишчи муҳожирларни шароитларини яхшиланиши, ўрталаридаги савдо ва иқтисодий алақаларни кучайтирилиши ва шунга ўхшаган манфаатлар ҳақида кенг маълумотлар тарқалиб бораяпти. Ўзбекистонда бу сиёсий доира Советлар иттифоқидан бери ҳали бутунлай ўзгариб кетган эмас. Бундан ташқари Каримовнинг режими остида яшаб келган Ўзбек халқи эркинликларга эришган ҳам, кўниккан ҳам эмас.

Лекин Қирғизистон Ўзбекистондан катта фарқ қилади. Бу минтақада Ғарб сақофати ва ғарбпараст давлат арбоблари мавжуд. Кўпчилик олимлар “давлат арбоби — бу ҳоким ёки давлатда бевосита бошқарув иши билан машғул кишидир”, деб ўйлаб, давлат раиси, вазир ва шу кабиларни давлат арбоби деб, атайдилар. Бундай сифатга эга бўлмаган бошқа кишиларни эса, давлат арбоби деб ҳисобламайдилар. Инсонларни икки синфга; давлат арбоби ва ҳалқ одамига бўлиб, давлатдаги барча ишчи ва хизматчиларни иккинчи синфга киритадилар.
Уларнинг бундай тушунишлари хатодир. Ҳоким баъзан давлат арбоби бўлиши ҳам, баъзан бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳалқ одами ҳеч бир давлат бошқарув ишлари билан машғул бўлмаган ҳолда, деҳқон, ишчи, ўқитувчи, савдогар бўлса ҳам давлат арбоби сифатига эга бўлиши мумкин.

Давлат арбоби — иқтидорли сиёсий етакчи ва бошқарув лаёқатига эга бўлган кишидир. У давлат ишларини идора этишга, муаммоларга ечим беришга, ички ва ташқи алоқаларда иш юритишга қодир бўлади. Мана шу киши давлат арбобидир. У шундай сифатларга эга бўла туриб, ҳоким бўлмаслиги ҳамда бошқарув ишларида иштирок этмаслиги мумкин.” (сиёсий фикрлар китобидан)

Қирғизистонда давлат арбоблари мамлакат сиёсатини бир томонлама, яъни фақат россияпарастлик асосида олиб кетилишига жиддий тўсиқ бўлишлари мумкин. Шунинг учун Атамбаевга, мумкин қадар тезлик билан авторитар режим ўрнатиш топшириғи берилди. У, Қирғизистон конституциясини ўзгартиришдан иш бошламоқчи бўлаяпти.

Бир йилдан кейин призидентликдан кетиши аниқ бўлиб қолган Атамбаев давлат раҳбари салоҳиятини бош вазирга олиб бермоқчи. Бош ваъзирни парламент сайлайди. Парламентдаги аксарият ўринлар Атамбаевнинг бир неча партияларига тегишли. Бу худди Путиннинг ёки Эдуғоннин парламентига ўхшаб кетади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам хоҳлаган қонун ёки қарорини парламентдан тасдиқлата олади. Бундай режимни ҳам авторитар деб аташ мумкин. Атамбаев ўз мақсадига эришиш билан давлат арбоблари бўлган мухолиф кучларни ва бутун Ғарбпараст сиёсатчиларни четлатишга киришади.

Қирғизистон авторитар режимга айлиниши учун россияпараст сиёсий доирани кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Россияпараст давлат арбобларини ҳокимият ишларига олиб келишга каттиқ эътибор қаратяпти. Уларга матбуот орқали иш олиб боришлари учун кенг имкониятлар яратиб бериляпти. Лекин Қирғизистондаги сиёсат устида ўтирганларнинг жуда кўп қисми давлат арбоблари эмас. Ҳатто уларнинг кўп қисми муайян бир сиёсий доира вакиллари ҳам эмас. Шунинг учун ҳукумат, “россияга ишониш ва эргашиш керак” деган сиёсий доирани шакллантиришда қийин аҳволга тушиб қолди. Чунки кучли давлат арбоблари ҳукуматдан четда қолиб кетишди. Баъзилари мухолиф фикрлар томон оғиб боряпти. Ҳукуматнинг уларга қарши салтанатдан фойдаланиб, куч ишлатишдан ўзга чораси қолмаяпти.

Аслида, Ўзбекистон ва Қирғизистон сиёсий доирасининг асоси бирдир. Улардан ҳар бирининг фикрлаш тариқати ҳам бир. Яъни “халқаро қувватга эга бўлган қайси мамлакатга суяниб ва унинг мафкурасига асосланиб яшасак манфаат  топамиз?” деган нуқтадан туриб фикрлашади.

Бу юртларда куфр қувватларига суянмаган, воқеъликдан таъсирланмай, аксинча уни ўз эътиқодидан келиб чиққан мафкураси асосида таъсирлантирадиган янги исломий сиёсий доира пайдо бўлиб келаяпти. Бу доира Ҳизб ут-Таҳрир фикрий, сиёсий уюшмаси тарафидан шакллантирилмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир Исломни ҳаётимиздаги ўз ўрнига қайтариш билан, яъни Исломни Илоҳий мабдаий ҳукм ва оламий бошқарув система сифатида ҳаётга қайтариш билан инсониятни азизликка олиб чиқиш учун ҳаракат олиб бормоқда. Бу фикр асосида жуда кучли, эгилмас, ўзгармас ва бошқа куфр фикрларидан таъсирланмайдиган сиёсий доира шаклланиб келяпти, инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here