Ўзбекистон мусулмонларига мурожаат!

631
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон мусулмонларига мурожаат!

”وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ”

— Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир.  (Моида. 44)

”وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ”

— Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир.  (Моида. 45)

”وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ”

— Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир.   (Моида. 47)

Чорак аср ҳукмронлик қилган мустабид Каримов бошқарувининг ҳам заволи етди. Ҳозиргача Ўзбекистон ҳукумати Каримов соғлиғига оид маълумотларни беркитишга уринаётганига қарамай, унинг хоҳ ўлгани ёки хоҳ  фалаж бўлиб қолгани аҳамиятли эмас.

Каримовнинг ўрнига иқтидорга кимнинг келишлиги ҳам аҳамиятга эга эмас.

Ҳумкронлик мавқеини эгаллашга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон сиёсий доираларини ташкил қилувчи кланлар бўладими, хоҳ фуқаролик жамият қуришликни даъво қилувчи мухолифат вакиллари бўладими, булар ҳам аҳамият касб этмайди.

Бошқарувда мустабид тузум бўладими ёки демократик бошқарув асосидаги тузум бўладими инсоннинг ноқис ақлидан келиб чиққан қонунлар асосида бошқаради.

Аниқки, инсон томонидан ишлаб чиқилган қонунлар хилма хил, тафовутли, зиддиятли ва ўз муҳитидан таъсирланишга маҳкум. Масалан:

Бошқарув соҳасида: инсонларнинг баъзилари тоталитар ёки авторитар бошқарув ёхуд парламент бошқаруви бўлишлигини ёқласа, яна бошқалари президентлик шаклидаги бошқарувни ёқлайди ёки яна бир қисми конституцион монархия бўлишлигини ёқлашини кўришимиз мумкин.

Иқтисод соҳаси: жамоавий хўжаликми ёки фермерчиликми, бошқа тузумда хусусий мулкка йўл берилмаса, яна бошқасида умумий мулкни инкор қилади.

Ижтимоий соҳа: Гендер сиёсати, феминизим, эмансипация каби ижтимоий масалаларни  қўлланилиши оқибатида глобал бахтсизликлар келиб чиқмоқда, яъни манфаатдорликка асосланган ҳозирги тузумларда аёлнинг эркак вазифасини ўз зиммасига олишга мажбур бўлиши оқибатида оилага бўлган эътибор ўта паст даражада, фарзанд кўришлик ортга сурилади  ёки умуман фарзандсиз ўтади. Бунинг оқибатида демографик кризислар келиб чиқмоқда. Бундан ташқари аёлларга лаззат бахш этувчи восита сифатида қараш оқибатида фохишабозлик кучайди ва ҳакозо.

Таълим соҳаси: мустабид режим даврида таълим соҳаси таназзулга юз тутди, ўқитувчи ва ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига, қурилиш ишларига ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб қилинишлиги одатий тусга айланиб бунинг оқибатида бирор соҳада на бир кашфиёт, на олам тан оладиган олимлар етишиб чиқди ҳамда ғарб сақофатининг натижасида ёш авлод вакиллари одоб — аҳлоқсиз ва маънан қашшоқ бўлиб улғаймоқдалар ва ҳакозо.

Юқоридагиларга қўшимча равишда Ўзбекистондаги мусулмон уммати шахсга сиғинишдек жирканчли тубан ҳолатга олиб келинди.

Ҳўш, Ўзбекистон мусулмонлари учун  муҳим аҳамият касб этувчи жиҳат нима?!

Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини, биз мусулмонлар ташкил этамиз. Бизнинг динимиз Ислом дини. Биз ёлғизгина Аллоҳга ибодат қилувчи ва сиғинувчи бандалармиз. Яратувчи Аллоҳ барча нарсадан пок Зотдир. У Азалий, Абадий, Ҳолиқ, Мудаббир, Раззоқ, Қодир Зотдир. Демак, биз мусулмонлар ҳаётимизнинг барча соҳасидаги муаммоларнинг ечимларини Яратувчимиз бўлган Аллоҳ Таъолонинг буйруқ ва қайтариқлари асосида олишимиз ва ҳаётимизни шу асосга мувофиқ шакллантиришимиз вожибдир. Аллоҳ Таъоло Ўзининг мудаббирлик сифатидан келиб чиқиб биз инсонларга ҳаётимиз учун низом бўлган Ислом шариатини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилди.

Мусулмонлар Ислом низомини ҳаётларига татбиқ қилиш асносида тубанликдан олий ва азиз Уммат даражасига кўтарилдилар ва  ҳар соҳада улкан мувоффиқиятларга эришдилар:

Бошқарув соҳасида: Халифалик давлати дунёга ўз таъсирини ўтказувчи биринчи мақомдаги давлатга айланди;

Иқтисод соҳасида: Исломдаги тақсимот адолатидан Ислом Давлати ўз фуқаросининг асосий эхтиёжлари қондирилишига катта аҳамият қаратган, яъни Ислом Давлати бу жиҳатни ўз кафолатига олган, камолий эҳтиёжларни қондириш юзасидан эса, етарли имкониятлар билан таъминлаган. Ислом Давлатида олтин низомининг татбиқ қилиниши натижасида кризислар, инфляция каби салбий ҳолатлар юз бермаган, ҳамда иқтисодий жиҳатдан бошқа давлатларга қарам бўлмаган, на валюта ва на экспорт-импорт борасида;

Ижтимоий соҳа: Буюк Аллоҳнинг нозил қилинган ҳукмларини ижтимоий ҳаётда татбиқ қилиниши натижасида аёл ва эркакларнинг бурч ва вазифаларида номутаносиблик келиб чиқмаган, яъни эркакнинг вазифаси оиланинг таъминоти бўлса, фарзанд тарбияси аёлнинг зиммасида бўлган.

Таълим соҳаси: Ҳозиргача дунёда фойдаланиб келинаётган астрономия, жуғрофия, алгоритм, алгебра, тиббиёт, муҳандислик, меъморчилик соҳаларидаги иҳтиролар ва кашфиётлар Ислом Давлатида таълим олган мусулмон олимларининг меҳнатлари маҳсули хисобланади. Хатто, Ислом таълимотидаги ўғил ва қизларнинг ажратиб ўқитилишлиги самарали бўлганлиги учун бугунги кундаги баъзи етакчи давлатлар таълим соҳасида қўллашмоқда.

Эй бошқарувдаги ҳокимлар ва унга мухолиф бўлган кучлар!

Сизларда фавқулодда қулай имконият вужудга келди. Дахрий тузумнинг маҳсулоти бўлган Каримов бошқаруви заволига етди. Унутмангки, сизлар мусулмон умматининг вакилларисиз, ўз динингиз Исломга қайтинг ва унинг татбиқи учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам беринг ёки уларнинг даъватлари йўлига тўғаноқ бўлманг. Ёки бошқарувининг асосий даврини Исломга қарши курашиб ўтказган Каримовнинг бугунги аҳволи сизларга ибрат эмасми?! Биз сизларга адолатли Ислом шариатига мувофиқ бўлган “ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТ ДУСТУРИ ЛОЙИХАСИ” ни танишиб ва ўрганиб чиқишингиз учун тавсия қиламиз ҳамда бу дустурни жамият ҳаётига татбиқ қилишингизни талаб қиламиз. Чунки Буюк Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

”وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ”

— Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир.  (Моида. 44) оят

”وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ”

— Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (Моида. 45)

”وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ”

— Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир.  (Моида. 47)

Эй Ўзбекситон мусулмонлари!

Сизнинг ҳаёт йўлингизда икки танловнинг бирини танлаш имконияти бор.

Аллоҳ Таъолонинг буйруқ ва қайтарувлари асосида ҳаёт тарзингизни шакллантиришлик билан Роббимиз Аллоҳ Таъолонинг розилиги, ҳамда бу дунёда азиз ва олий Уммат бўлиш, Оҳиратда эса Аллоҳнинг абадий Жаннатига эришиб икки дунё бахт-саодатига мушарраф бўлиш ёки ожиз инсоннинг чекланган ақл маҳсули бўлган демократия, капитализм, социализим тузумлари асосида яшаб бу дунёда хорликка, Оҳиратда эса Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиш орқали абадий Жаҳаннам азобига гирифтор бўлиш турибди.

Чунки,

وَاللّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

“Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”. (Юсуф. 21)

Ҳизб ут – Таҳрир Ўзбекистон.  

01.09.2016й.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here