Россияда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари устидан чиқарилган ҳукмлар террорчиликда ноҳақ айблаш орқали мусулмонларни репрессия қилишдир

550
0

Россияда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари устидан чиқарилган ҳукмлар террорчиликда ноҳақ айблаш орқали мусулмонларни репрессия қилишдир

Санкт-Петербург суди икки мусулмон устидан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан ҳукм ўқиди. 2016 йил 31 март куни Москва вилоят ҳарбий суди якуний суд мажлисида 1980 йилда туғилган Роман Ивановни Россия Федерацияси жиноят қодексининг 205.5 моддаси (террористик ташкилот тузиш ва унда иштирок этиш) бўйича айблаб, 13 йилу 4 ойга қаттиқ режимли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ундан бир кун олдин 30 март куни 1982 йилда туғилган Сергей Яблоковни ҳам Россия Федерацияси жиноят қодексининг 205.5 моддаси ҳамда 282.2 модда (экстремистик ташкилот тузиш ва унда иштирок этиш) бўйича 12 йилу 6 ойга қаттиқ тартибли қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари Россияда Исломга даъват қилиш террорчилик дея баҳоланиб тақиқланишини яна бир карра намоён этишди. Суд келтирган бор-йўқ айблов «битта диндаги шахслар ўртасида йиғин ташкил қилиб, диний ва сиёсий масалаларни муҳокама қилиш», деган нарса бўлди, холос. Аслида эса рус миллатига мансуб бу икки мусулмон Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлгани сабабли, яъни фақат Россия томонидан террористик ташкилот ўлароқ кўрилган Ҳизбга аъзо бўлгани сабабли қамоқ жазосига ҳукм қилинди!!!

Исломга қарши курашиш рус режимининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Россия қўшинлари Сурияда Башар Асад билан биргаликда қўзғолончиларни шафқатсизларча қирғин қилаётган экан, Россия мамлакатнинг ўзида «анъанавий ислом» доирасига кирмаган мусулмонлар ва исломий жамоаларни репрессия қилиш учун барча шароитларни яратиб қўйди.

Исломга қарши олиб борилаётган бу кенгқамровли кампания Россия режимининг исломий ҳаётни қайта бошланишидан қўрқаётганига далолат қилади. Зеро, Исломнинг халқаро майдонга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг тикланиши билан қайтиши муқаррардир. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A

«… ثُمَّ تَكُونُ خَلاَفَةً عَلَى مَنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Кейин пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея марҳамат қилганлар.

Хуллас калом, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг барпо бўлишига аниқ ишонадилар. Яъни Исломга – Аллоҳ Таоло бутун башарият учун нозил қилган – ҳаётий программа сифатида даъват қилиш Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг репрессия қилинишига сабаб бўлмоқда. Бироқ улар бу йигитларни террористик амалиётларда ноҳақ айблашмоқда.

قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Айтинг – мана шу Менинг йўлимдир, Мен Аллоҳга даъват қиламан, Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга – ишончга эгамиз, Аллоҳни поклайман, (Зеро) мен мушриклардан эмасман» [Юсуф 108]0hizb

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here