Қозоғистоннинг Жамбул областида бир боланинг ўлими, миллий низо келтириб чиқарди

512
0

Туркистон:

Қозоғистоннинг Жамбул областининг Бурул қишлоғида, 17 феврал куни 6 яшар қозоқ боласини, 11 маротаба пичоқлаб ўлтирган гумондор шахс, турк миллатига мансуб бўлиб чиққан эмиш. Шу куни қозоқ миллатига мансуб бўлган юзлаган кишилар, турк миллатидаги фуқороларни кўчиб кетишларини талаб қилиб кўчага чиқишди.

Қозоқ элитаси, ўнлаган йиллар мобайнида атайин қозоқ миллатига мансуб фуқороларни миллий ғурурларини кўтариш ва уларни бошқа миллатлар устидан ҳукумрон бўлишга интилиш руҳи билан тарбиялаб келишади. Натижада, уйғур, дунгон, ўзбек..ва бошқа миллатларга мансуб Қозоғистон фуқороларига, қозоқ миллатига мансуб шахсларга тобеъ ҳолатда иш юргизишдан ўзга чораларини қолдиришмади. Бу худди 2010 йилги Ўш воқеасидан кейинги Қирғизистондаги элитани қирғизлаштириш сиёсати билан бир хил услубда олиб борилди. Натижалари ҳам бир хил оқибатларга олиб борди. Яъни, миллатнинг ичида ўзаро низолар, коррупчия, ва уруғчилик каби миллатни заифлаштирувчи унсурлар кучайишига олиб борди.

Қозоқ элитаси русларнинг миллий экспанциясидан хавотирланиб, қозоқ миллатини мамлакат бўйлаб атайин кучайтиришди. Улар, ҳатто жанубдаги қозоқларни шимолий минтақаларга кўчиб ўтишлари учун жуда кенг шароитлар яратиб беришди. Кутилмаганда, аксинча қозоқ миллати бошқа миллатлар устига экспанция қилиб юбориш арафасида турипти. Бунга яқинда ўзи бошлаган ишдан хавотирга туша бошлаган Назарбаев, давлат хизматидагиларга танбеҳ бериб “нега русча муроожат қилган фуқороларга қозоқча жавоб қайтарасизлар?” деган гапи мисол бўла олади.

 Миллатчилик ҳеч қачон, ҳеч қайси миллат ёки мамлакат учун кутилган манфаатларни олиб келган эмас. Миллатчилик вақтинчалик манфаатлар учун фойдаланишга ҳам ярамайдиган, фақат уруш ҳолатидагина вақтинча яроқли бўлган ёки доимий урушлар келтириб турувчи бузуқ робита (одамларни бир бирига боғловчи) ҳисобланади. Қозоғистон, Қирғизистон сингари мамлакатларда ҳокимиятлар ўз хатолари билан миллий мафкура деб номлаб олишган робитани кучайтиришлари, мамлакатларини, учунчи носоғлом кучлар учун, пароканда қилиб юбориши мумкун бўлган ўта қулай шароитлар пайдо қилиб қўйишди. Улар, ўз миллатини бир неча асрлар мобайнида шакллантириб келган исломий миллий минталитетининг бир қисмини, бузуқ Ғарб дунёқараши асосида шакллантиришга урунишиб, миллатчилик сингари ифлос минталитет вакилларини пайдо қилиб олишди.

1989 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтган, Фарғона воқеъаси ҳам, руслар томонидан атайин уюштирилгани кейинроқ ҳаммага маълум бўлган эди. 1990 йил Қирғизистоннинг Ўш вилоятида бўлиб ўтган Қирғиз-Ўзбек миллий низолари ҳам, кейинчалик 2010 йилдаги Ўш воқеълари ҳам, ўша учинчи кучлар деб аталган рус айғоқчиларининг ва снайперларининг провокацияси билан атайин уюштирилгани ҳозирда ҳеч кимга сир эмас.

Лекин, нафақат Россия, ундан ҳам ифлосроқ бўлган Ғарб фитнакашлари ҳам, бизларнинг хоин етакчиларимиз атайин миллатлар аро кескинликлар пайдо қилиб берган шароитлардан ўз манфаатлари учун фойдалана олишади. Муаммо, уммат ва мамлакат манфаатларини, ўз манфаатларидан афзал деб билмаган носоғлом ва худбин етакчиларга салтанатни бериб қўяётганимизда. Улар ўз режимларини ҳокимиятда сақлаб туриш учун, устиларимизга миллатчилик, уруғчилик, табақачилик сингари куфрнинг бузуқ ва ҳалокатли робиталарини олиб келишаётганларида.

Қотил жазоланиши шарт. Лекин унинг  миллати, уруғ аймоғи, дини ва диндошлари унга қўшиб жазоланишмайди. Тарихда Яҳудийлар Европадан қувиб чиқариб юборилганларида, Усмонийлар Халифалиги уларни Истамбулда қабул қилиб олган. Уларнинг ота боболарини жуда кўп маротаба қилган хиёнатлари ва кейин ҳозирги кунгача улардан келаётган фитна ва азиятлар, ўша вактдаги Халифанинг қарорини нотўғрига чиқаргани йўқ. Ислом фақат мусулмонларнингина эмас, инсониятни қадрини ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун Аллоҳ томонидан юборилган диндир. Ислом динининг остида кофирлар ҳам осойишта ва хотиржам ҳаёт кечиришади. Бу гапнинг ҳақиқати шариатга ва тарихга мурожаат қилиш билан дарров аён бўлади.  

Фақат Ислом ва унинг Мабдасини ҳаётимизга қайтадан олиб келиб, унинг ҳукмларини жорий қилишгина, юқоридаги Қозоғистон ва бошқа бутун ер юзидаги уруш ва бузуқчиликларга барҳам бера олади.

Сиёсатчиларимиз кўз тикиб нажот сўрашаётган куфр ситемаси эса, ўзларининг бизларнинг устиларимиздаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва узоқроқ сақлаб туриш учун, устиларимизга атайин бузуқчиликлар уруғини сепиб келишаяпти. Миллатчилик, гей ва лезбиянкаларни ўз ҳимояларида ушлаб келишлари, мактаб программаларимизда энди балоғатга етиб келаётган фарзандларимизга жинсий алоқалар ҳақидаги маълумотларни атайин олиб кириш учун босим ясаш…ва ҳоказо жуда кўп бузуқчиликларни мисол келтириш мумкин. Шуларнинг ҳаммаси бирин кетин, жамиятимизда бузуқчиликка олиб борувчи ҳар хил ёмон кўринишларни олиб келаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here