Қирғизистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамашда давом этмоқда, ахборот воситалари ёлғон хабарлар тарқатмоқда

511
0

Қирғизистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамашда давом этмоқда, ахборот воситалари ёлғон хабарлар тарқатмоқда

2015 йил 30-31 декабр кунлари Новкен, Қорасув, Сузоқ туманлари, Арсланбоб қишлоғи ва Жалолобод шаҳрида 17 нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси уйида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазирлиги матбуот воизи Бакит Сеитов қуйидагича баёнот берди: «Жалолобод Ички ишлар бошқармаси тинтув амалиётини Ички ишлар вазирлигига қарашли 10-бўлим билан биргаликда ўтказди. Тинтув пайтида экстремистик руҳдаги 150та адабиёт ва варақалар, 200та компакт диск, ён дафтарлар, газеталар, гиёҳванд моддалар, қурол-яроқ ва ўқ-дорилар топилди». Ахборот воситалари эса «Милиция Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари уйидан қурол-яроқ ва ўқ-дорилар топди», сарлавҳаси остида қатор хабарлар тарқата бошлади…

Режимнинг Ислом ва мусулмонларга қарши, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши бундай позицияси шуни кўрсатмоқдаки, афтидан, қирғиз ҳукумати ҳам, мусулмонларни қувғин қилаётган ва Исломнинг ҳаётдаги ҳар қандай кўринишига қарши курашаётган Каримов, Раҳмонов, Назарбоев сингари тоғут режимлар йўлини танлаган кўринади.

Дарҳақиқат, режим вакиллари тинтув пайтида уй эгаларини ҳақорат қилишди, дўппослашди, ҳатто ёш болаларига нисбатан ҳам куч ишлатиш билан таҳдид этишди… гиёҳванд моддалар, қурол-яроқ ва ўқ-дориларни атайин ташлаб қўйишди. Ўз навбатида, ахборот воситалари тинтув пайтида содир этилган қонунбузарликларни, гиёҳванд моддалар, қурол-яроқ ва ўқ-дорилар ташлаб қўйилганини била туриб шармандали равишда даъват аҳлига қарши ёлғон хабарларни тарқатишди. Улар бир кун келиб ҳақиқат аён бўлишидан қўрқишмади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари қуйидагиларни баён қиламиз:

  • Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси Исломдир, сиёсат унинг фаолиятидир. Ҳизб Уммат орасида, у билан биргаликда фаолият олиб боради. Умматнинг Исломни ўзига қоида сифатида қабул қилиб олишига эришиш учун, шунингдек Умматни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этиш, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш сари етаклаш учун у билан бирга фаолият олиб боради. Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизбдир. У зўравонлик амалиётлари билан шуғулланадиган қуролли жамоа эмас.
  • Ҳизб ут-Таҳрирнинг тариқати ўз мақсадини сабот, бардош ва қатъийлик билан рўёбга чиқаришида ажралиб туради. Унинг тариқати уч бўсқичга бўлинган: Биринчи: Умматга сақофат бериш босқичи. Иккинчи: Умматга таъсир ўтказиш ва ҳокимиятни қўлга олиш учун қудрат аҳлидан нусрат талаб қилиш босқичи. Учинчи: Исломий юртларнинг бирида ҳокимиятни қўлга олиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Исломни барчага тўла татбиқ этиш ҳамда Исломни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга етказиш. Ҳизб ут-Таҳрир ўз мақсадини рўёбга чиқариш учун фаолият олиб бораётган юртларнинг бирортасида зўравонликни ўзига йўл қилиб олмаган. Унинг 1953 йилда ташкил топганидан буён амалга ошириб келган фаолиятлари бунга гувоҳ.
  • Ҳизб ут-Таҳрирнинг бутун дунё бўйлаб ўз расмий вакиллари бор. Ҳар қандай шахс улар билан боғланиб, Ҳизб фаолияти ҳақида маълумот олиши мумкин. Бундан ташқари, Ҳизбнинг интернетда ҳам расмий сайтлари бор бўлиб, уларда Ҳизбнинг расмий адабиётлари қўйилган. Шунинг учун ҳам ҳар қандай шахс Ҳизб ут-Таҳрирнинг мақсад-ғоялари, фаолияти билан танишиш учун турли тилларда маълумот олиш имкониятига эга.

Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг сиёсий фаолиятини очиқ тарзда амалга ошираётганига ҳамда олтмиш йилдан зиёд вақтдан бери барчага сиёсий программасини очиқ шаклда баён қилиб келаётганига қарамай, тоғут ҳукмдорлар унга туҳматлар қилишмоқда. Режимлар Ҳизбнинг исломий юртлардаги фаолиятини тақиқлаб, аъзоларига террорист ва экстремист тамғасини ёпиштиришмоқда. Бундан эса халқнинг Ҳизбдан таъсирланишини олдини олишни ҳамда одамларни ҳақиқатни билишдан маҳрум этишни кўзлашмоқда. Шунингдек, ҳукумат одамларнинг Ҳизб китобларида батафсил баён этилган ҳақиқатни олишларига тўсиқ қўйиш учун унинг китобларини тақиқлади ва бу китобларга экстремистик адабиётлар, деган тамға ёпиштирди.

Албатта, Ҳизб ут-Таҳрир одамларга ҳақиқатни, яъни Исломни етказмоқда. Ислом башариятнинг барча муаммоларини ҳал этган. Зотан, бу муаммолар инсон томонидан ўйлаб чиқилган тузумларнинг татбиқ этилиши натижасида улкан фалокатларга сабаб бўлмоқда. Бу ботил қонунлар ёлғончи, қўрқоқ сиёсатчилар томонидан татбиқ қилинмоқда. Зеро, сиёсатчилар одамларни талашмоқда, аёллар ва болаларни қувқин қилишмоқда ҳамда бу мусибатлардан қутулишга, яъни Исломга даъват қилаётган холис мусулмон ёшлар устидан туҳмат қилишмоқда. Улар даъват аҳлини қувғин қилиб, қамоққа олиб, азоблаб, қамоқларда ўлдириб юборишмоқда. Бироқ уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушлари қанчалик кучаймасин, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмон бандаларига албатта нусрат беради. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир»  [Саф 8]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

0hizb-340x264-300x233

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Байрут-Ливан

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here