АҚШ: Асаднинг кетиши шарт эмас

527
0

АҚШ ташқи ишлар вазирлиги Сурия президенти Башар Асаднинг дарҳол вазифасини тарк этишга мажбур эмаслиги ҳақида яна бир бор баёнот берди. Вазирликнинг маълум қилишича, Вошингтон Асаднинг ўтиш даври таркибидан жой олиши зарурлиги ҳақида фикр юритмоқда.

Ўтиш даври қанча вақт давом этиши ҳақида берилган саволга АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Марк Тонер аниқ жавоб бермади.

“Бунинг учун аниқ бир вақтни айта олмайман. Икки ҳафта, икки ой, олти ой давом этади, дея олмайман”, “АҚШ жангларни тўхтатиш учун сиёсий ечим изламоқда”, деди Оқ уй сўзчиси.

Ўтиш даврининг кечикишида Россияни айблаган Тонер АҚШ ҳали ҳам ўтиш даврини бошланғич нуқтасида турганлигини билдирди.

АҚШнинг оғзини пойлаб гапирадиган Туркия ҳукумати ҳам Асаднинг ўтиш даври таркибидан жой олишига розилик билдирди. Туркияда чиқадиган “Ҳуррият” газетасининг журналисти Верда Ўзернинг исми ошкор қилинишини истамаган давлат масъулига таянган ҳолда ёзишича, Асаднинг мансабида қолиши ҳозирги кунда Туркиянинг дозарб мавзусига айланган.

Шунингдек Ўзернинг ёзишича, АҚШ бошчилигида ташкил қилинган коалицияга аъзо давлатлар ҳам Сурия ўтиш даврида Асад ҳам иштирок этиши борасида якдиллик билдиришган. Мазкур давлатларнинг даъвосига кўра, Асад олти ой ичида барча салоҳиятларини муваққат ҳукуматга топширади.

Ироқда чиқадиган “Замон” газетаси Саудия Арабистони ҳам Сурия ўтиш даврида Асаднинг ҳам ўрни бўлишини қабул қиганлиги ҳақида хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Саудия ташқи ишлар вазири Адил Ал-Жубайр Саудия ҳукумати Асаднинг иқтидорда қолишини қабул қилганлигини билдирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here