Қозоғистон президенти чегара вакиллари тўғрисидаги келишувни имзолади

600
0

Оқ Ўрда матбуот хизматининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғиз Республикаси ҳукумати ўртасидаги чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификациядан ўтказиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Келишув икки давлат чегарасида расмий вакиллар фаолиятини тартибга солишга қаратилган. Уларнинг олдига қўйиладиган асосий вазифа чегара ихтилофларининг олдини олиш, бундай ҳолатларни ҳал қилиш, давлат чегараси режимини сақлаб туришга оид масалаларни ҳал қилиш, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик моддалари айланмасига тўсқинлик қилишдир.

Улар кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, ўликларни таниш жараёнида, уларни юртига қайтариш бўйича чоралар кўриш, чегара туманларида хўжалик ишларини юритиш сингари масалаларда ҳам расмий вакиллар жавобгар ҳисобланади.

Келишув Остонада 2001 йилнинг 15 декабр куни имзоланган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here