Сиси Исроил билан алоқаси яхши эканлигини билдирди

951
0

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Исроил бошвазири Бенямин Нетаняҳу билан тез-тез учрашув ўтказиб турганлигини билдирди. “Вошингтон пост” газетасига интервью берган ас-Сиси Миср ва Исроил ўртасида хавфсизликка таянган алоқа мавжудлигини очиқлади.

“Мисол учун Исроил билан амалга оширган тинчлик битими Сино минтақасининг марказий ва шарқий бўлимларида Миср армиясининг мавжуд бўлишига рухсат бермайди. Аммо улар айни пайтда бизнинг бу минтақаларда ҳарбийларни киритишимиз муаммо туғдирмаслигини айтишмоқда. Бу ҳам душманлик ва шубҳаларни ўртадан кўтарилганлигини кўрсатади. Агар Фаластинда икки давлатлик бир ечим ўртага чиқадиган бўлса бу ҳолат Исроил билан бошқа араб давлатлари ўртасида ҳам содир бўлиши мумкин”, деди Миср президенти.

Ас-Сиси Исроил бош вазири Нетаняҳу билан тез-тез учрашув ўтказиб турганлигини таъкидлар экан, “Фаластинга доир тинчлик таъминланса, бу унинг учун ҳам, Исроил учун ҳам тарихий битим бўлиб қолишини ва бу мавзуда ёрдамга тайёр эканлигимни айтиб ўтмоқчиман”, деди.

Ас-Сиси Эрон билан давом этаётган ядровий дастур устидаги битимлар масаласида Исроилнинг хавотирларини ўринли баҳолашини урғулади.

АҚШ ҳукуматини Мисрдаги ва минтақадаги вазиятни фақат узоқдан кузатиб турганликда айблаган Сиси Вошингтон билан Қоҳира ўртасида алоқа муаммоси борлигига ишора қилди.

“Минтақада буюк таҳдидлар мавжуд. Кечагина Ливияда яна беш нафар нефт ишчиси ўғирлаб кетилди ва ўлдирилди. Хўш, Америка нима қилиши лозим эди? Сиз эса фақат кузатиб турипсиз. Мамлакатимизда бўлаётган ҳодисалар борасида ҳақиқий суратни кўра олмаяпсиз. Жуда ривожланган давлат эмасмиз. Америкаликларнинг кўзи билан қарайдиган бўлсангиз, сизнинг демократиянгиз 200 йилда тикланди. Бизга ҳам ривожланиш учун муҳлат беринг. Шошиладиган бўсак, биз каби давлат қулаши аниқ”, деди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here