Бирмада яна қирғин бошланди

563
0

x240-a8X

Ўтган йили Бирманинг рахиня штатида озчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар буддистлар тарафидан аёвсиз қирғин қилиниб, мол мулки талон тарож қилинган ва уй-жойларига ўт қўйилган эди. Қирғинни тўхтатиш учун келган полиция ходимлари ва ҳарбийлар ҳам мусулмонларни ўлдириш ва оммавий тарзда тирклайин ёқиб юборишга иштирок этгани айтилади. Ҳатто буддистларнинг руҳонийлари ҳам бу зўравонликларда бош ролни бажарган.

Ўтган март ойида Бирма марказида жойлашган Мейтида шаҳрида келиб чиққан низода ҳам мусулмонлар ваҳшиёна тарзда ўлдирилган эди. Бу воқеа учун расмийлар бир нечта мусулмонларни айбдор деб топиб, жазога тортди. Аммо бирорта ҳам буддист жазога тортилмади, ваҳолангки ҳужумга дучор бўлганларнинг аксари мусулмонлар эди.

Энди эса навбат Бирманинг шимолий-шарқидаги мусулмонларга келди. Лаиша шаҳрида мусулмонларга қарши яна қирғин бошланди. Шаҳардаги масжидлар ва мусулмонларнинг дўконлари ёқиб юборилгани айтилмоқда. Айни пайтда Бирмадаги мусулмонлар ўта оғир аҳволда қолган.

Мусулмонлар воқеа устидан ҳокимиятдагиларга арзланишлигидан заррача фойда йўқ, чунки бу ишни бошида ўша ҳокимиятдагиларнинг ўзлари турипти. Буни БМТ ҳам, инсон ҳуқуқларини ҳимояқилувчи ташкилотлар ҳам яхши билади. Улар инсон ҳуқуқлари паймол этилаётганидан ташвишда эканлигини изҳор қилишдан нарига ўтмайди.

Эй Ислом Уммати, мусулмонлар фақатгина Бирмада танг аҳволда қолган эмас. Миллионлаган мусулмонларнинг аҳволи бундан ҳам баттар. Қанчадан-қанча муслималарнинг номуслари топталмоқда, мурғакгина чақалоқлар оналарининг кўзи ўнгида буғиб ўлдирилмоқда.

Бу ҳолатга Мусулмонларнинг Халифасидан бошқа ким чек қўя олади. Мурсийми? Ёки бой бадавлат Саудия қиролими?   Ёки бўлмаса, ўзидаги тўполонгни тинчита олмаётган Эрдоганми? Ким?

Бу ҳолатга фақатгина МусулмонларнингХалифаси чек қўя олишини мусулмон ҳам, кофир ҳам яхши билади. Эй мусулмонликни даъво қилаётганлар! Ана ўша Халифани тиклаш учун қўлингдан келган ишни қилмас экансан, қиёмат кунида Аллоҳнинг олдида жавоб берасан. Бугунги кунда тириклайин кўмилаётган ёки ёқиб юборилаётган мусулмонлар, золимларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб зўрлашига дош бера олмай жон таслим қилаётган муслима бокира қизлар, зўрланиш жараёнлари видео тасмага тортилаётган аёллар, қамоқхоналарда номуслари топталиб буғиб, отиб ўлдирилаётган ёш болалар қиёмат кунида сенинг бўйнинга осилади. Улар сенга “биз шундай ночор аҳволда эканмиз, сен ўшанда ўзингни мусулмон деб билармидинг, ёки Аллоҳ Таолонинг

“إِنَّمَاالْمُؤْمِنُونَإِخْوَةٌ”,

деган оятининг сенга алоқаси йўқмиди”, деса, уларнинг юзига қандай боқасан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here