Ўш вилояти Қорасув шаҳрида жойлашган “Ас-Сараҳсий” масжиди имоми Рошод қори Камолов ҳибсга олинганидан сўнг, расмий ҳукумат томонидан унга қарши матбуот ҳужуми авж олдириб борилмоқда. Бетараф гувоҳлар томонидан“Фейсбук” тармоғига жойлаштирилган видеороликда Рошод қорининг уйида тинтув ишлари олиб борилганидан сўнг Ўш шаҳар ИИБ бошлиғи уйдан ҳеч нарса топилмагани ҳақида айтган бўлсада, амалда ҳукуматга тобе бўлган телевидения ва матбуот орқали Рошод қорининг уйи тинтув қилинган вақтда кўплаб тақиқланган китоблар, диск ва варақалр чиққани тўғрисидаги лавҳа ва хабарлар тўхтовсиз тарқатиб борилмоқда.
Бундан ташқари хали бирор айби исботланмагани ҳолда Рошод қорини экстремизм, Қирғизистонда Халифалик қуришга чақирганлик ҳамда Суриядаги жангларга даъват қилиш ва одам жўнатганликда айблаб улгиришди.
Қирғизистон конституцияга биноан ҳали айби судда эълон қилинмаган одам – айбсиздир, деб белгилаб қўйилган бўлишига қарамай, бундан ташқари тергов ҳам якунланмай турип, ИИВ 10 – бўлими бошлиғининг ўринбосари Раҳим Салимов “Азаттык”га берган хабарида, “Рошод Камолов бўйича бизда кўп маълумотлар бор. У одамларни очиқчасига халифаликка чақиргани, констутицион тузумга қарши чиқиш бўйича кўплаб даъватларни олиб боргани бўйича далиллар бор. Шулар асосида жиноий иш қўзғадик. Бунга қўшимча унинг устидан халқ ҳам, “болаларимизни бошини айлантириб Сурияга жўнатиб юборяпти”, деб шикоят қилишди. Рошод қори ўзининг имомлик хизматидан фойдаланиб, жуда кўп кишини Сурияга жўнатган. Ҳозир бизга ўндан ошиқ фуқаро “Камолов қариндошларимизни, болаларимизни алдаб Сурияга жиҳодга жўнатиб юборди”, деб шикоят ёзди. Яна бир гуруҳи ариза ёзишдан қўриқиб турипти. Бундан ташқари, Камолов Суриядан бошқа Ироқ ва Афғонистонга ҳам одамларни жўнатган бўлиши мумкин”, – деди, ҳолбуки қонунга мувофиқ тергов якунлангунга қадар Салимов бу нарсаларни сир тутиши керак эди.
Раҳим Салимов Рошод қори Камоловни ёмон отлиқ қилиш бўйича махсус топшириқ олган кўринади, шунинг учун ҳам Рошод қорига нисбатан ҳеч уялмай хали исботланмаган айбларни тиқиштирди.
“Камолов ўзини Қорасувда “руҳий етакчиман”, деб атаб келган. У масжид ичида ўзини худо сингари ҳисоблаб олган одам экан. Унинг “думлари” ва шогирдлари ҳар томондан одамларни топиб, масжидга эргаштириб келишган, у бўлса келганларнинг миясига халифалик ғоясини қуйган. Шундан сўнг масжиддан чиққан одамлар Сурияга оқиб кетаверган. У нафақт Баткен, Ўш вилоятларидан, балки бошқа ёқдаги одамларни ҳам олиб келиб, Сурияга чиқариб турган. Ота-оналар йиғлаб, “уни йўқ қилсаларингчи, бўлмаса бутун Қорасувни Сурияга жиҳодга хайдаб юборади”, деп туришипти. Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда”, – деди Раҳимов.
Шу билан бирга Рошод қори Камоловни айблаш ва қамоқда ушлаб туриг осон бўлиши учун куч органлари ва ОАВлари уни Қирғизистон фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрирга боғлашга ҳаракат қилишмоқда. Биз шуни маълум қиламизки, Рошод қори Камолов Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси эмас ва “CA-NEWS” ҳамда “Akipress” нашрлари иддао қилганларидек, Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлатини барпо этишдаги ўз тариқатидан воз кечгани йўқ. Ҳизб ўз фаолиятини бошлаганига 60 йилдан ошган бўлишига қарамай ва ўз ғоясига етиш йўлида яна неча йил талаб қилинсада Ҳизб ут-Таҳрир ўз ғояси ва бу ғояга етиш йўлидаги тариқатини заррача ўзгартирмайди. Аввал қандай давом этган бўлса, худди шундай фикрий ва сиёсий курашдан четга чиқмайди.
Сурия ва Ироқда эълон қилинган “Исломий давлат”га келсак, бу ташкилот “Халифалик”ни эълон қилган дастлабки вақтдаёқ Ҳизб ут-Таҳрир унга нисбатан ўз муносабатини маълум қилган. Бу тўғрисида Ҳизб “Туркистон” сайти орқали қирғиз, рус ва ўзбек тилларида ўз вақтида хабар қилган эди.