Мистура: Асад Сурия ечимининг бир бўлагидир

411
0

БМТнинг сурия масаласи бўйича хос вакили Стеффан Де Мистура Сурия можаросининг ҳар қандай ечимида давлат президенти Башар Асаднинг ўрни бўлиши лозимлигини таъкидлади. Мистура бу ҳақида Австралия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц билан Венада ташкил қилган муштарак матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ҳуррият” газетаси тарқатган хабарга кўра, матбуот анжуманида журналистлар тарафидан Сурия масаласини ҳал қилишда Асаднинг ўрни ҳақида берилган саволга БМТ вакили “Асад хозир ҳам Суриянинг президенти ҳисобланади. Бу ерда бир давлат мавжуд. Шунга кўра, президент Асад ечимнинг бир бўлагидир. Биз у билан муҳим масалаларни муҳокама қилишни давом эттирамиз”, деб жавоб берди.

Мистурага кўра, агар Сурияда бир ечимга эришилмаса ғолиб чиқадиган ягона тараф ИШИД бўлади. Австралия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц ҳам матбуот анжуманида Асаднинг дўст ҳам, шерик ҳам бўла олмаслигини билдирди. Аммо Курцга кўра, ИШИДга қарши кураш учун Асадга эҳтиёж бор.

Мистура Суриядаги инсоний инқироз ниҳоя топиши учун сиёсий ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Суриядаги жанглар қайғули нуқтага етганлигига диққат қаратган БМТ вакили бу жанглардан энг кўп жабр кўрганлар оддий халқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Барча қийинчиликлар ана ўшаларнинг бошига тушмоқда. Сурия халқини ҳимоя қилишни унутмаслигимиз керак. 220 минг киши ўлдирилди, 1 миллион киши жароҳат олди. 4 миллион кишининг ҳаёти хавф остида. Бу инсонлар жанг тўхтатилишини истайдилар. Менинг вазифам халқаро ҳамжамият ва минтақа хавфсизлигини кўзлаган ҳолда бир йўл топишдир. Бу инсонларда умид уйғотадиган бир формула топишга мажбурмиз”, деди Мистура.

Де Мистура бу гапларини айтишидан икки кун аввал Сурияда президент Башар Асад, ташқи ишлар вазири Валид Муалим ва бошқа бир қанча давлат масъуллари билан учрашувлар ўтказди. 17 февралдан эътиборан БМТ хавфсизлик кенгашига Сурия масаласи бўйича ҳисобот тақдим этиши кутилмоқда. БМТ вакилининг асосий таклифи Ҳалабда жангларни музлатиб инсоний ёрдам етказишни бошлашдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here